Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
25.5K subscribers
44.2K photos
5.2K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов Избоскан тумани ХТБга қарашли 7-умумтаълим мактабида бўлиб, у ерда ташкил этилаётган Андижон тажрибаси асосидаги касб-ҳунар устахоналарини ташкил этиш юзасидан масъулларга кўрсатма ва тавсиялар берди.

Шунингдек, мактабда битирувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида уларни иш билан таъминлаш, келгусида ўзлари танлаган ўқишларига киришлари ҳақида сўз борди.

Бундан ташқари, учрашувда дуал таълим тизимини ташкил этишнинг самарадорлиги, шунингдек, "Ҳоким академияси" платформасини ташкил этиш орқали фойдаланувчиларга яратилган қулайликлар хусусида сўз юритилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Яқинлашиб келаётган Наврўз умумхалқ байрамини кўтаринки рухда ўтказиш бўйича, вилоят хокими томонидан берилган кўрсатмага мувофиқ, Хонобод шаҳрида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармонида мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш, таълим муассасаларида бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур топшириқлар белгиланган.

Шу муносабат билан Марҳамат тумани халқ таълими бўлими тизимидаги таълим муассасаларда касбга ўргатиш тизими йўлга қўйилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Яна оз фурсатлардан кейин юртимизга баҳор келади. Ташқаридаги об - ҳаво эса аллақачон қалбларга баҳорий кайфият улашишни бошлаган.

Онахонлар ҳамиша баҳорги ишлар олдидан дуолар қилиб, чалпаклар тайёрлашади.

Кўчаларда ариқ қирғоқларига, ҳовлиларда гуллар экишни бошлайдилар.

Вилоят Оила ва хотин - қизлар бошқармаси, Андижон шаҳар Оила ва хотин - қизлар бўлими томонидан шаҳардаги Эркин маҳалла фуқаролар йиғинида ана шундай тадбир ташкил этилди.

Онахонлар бош барча баҳорни тозалик, покизалик, обод манзилларда кутиб олиш, амал вақти киргани, кўкаламзорлаштириш ишлари бошланиши, бунда ҳамма фаол бўлишга чақирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиздаги таълим муассасаларида ёшларни камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш устувор вазифа этиб белгиланган.

Вилоятимизда ҳам бу борада аниқ чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Избоскан тумани, Урганжи маҳалласидаги Тўрабоевлар хонадонида бўлди.

Сабаби ушбу хонадонда истиқомат қилаётган Маҳбубахон Тўрабоева миллий қўғирчоқлар тикиб, республикамизнинг турли худудларига етказишни йўлга қўйган.

Ҳозирда у маҳалладаги 50 нафардан зиёд хотин-қизларни даромадли иш билан таъминлаган.

Шунингдек, мулоқот давомида вилоят раҳбари томонидан Маҳбубага 100 миллион сўм имтиёзли маблағ ажратилди.

Бу орқали чевар қиз ҳудуддаги мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиб, 250 нафар аҳолининг бандлигини таъминлашга муносиб хиссасини қўшишини билдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok