Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23.6K subscribers
44.3K photos
5.21K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
Хўжаобод туманининг "Навоий" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Намуна" кўчаси туман ҳокими ташаббуси билан намунали кўчага айлантирилмоқда.

Ушбу кўчада жойлашган хонадонларга "Хар бир оила тадбиркор" дастури асосида кредит маблағлари эвазига сўритоклар қурилмоқда, 1 км кўча йўллари асфальтланмоқда ҳамда аҳолининг хоҳиш истакларига асосан хонадонларига қуёш панеллари ўрнатилмоқда.

Жумладан, бугун туман ҳокими ушбу маҳаллада бўлиб, "Намуна" кўчаси фуқаролари билан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида "Навоий" маҳалласида амалга оширилган ишлар ҳамда ушбу кўчани янада обод қилиш бўйича сўз юритилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинкўл туманининг Қорақалпоқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Қорақалпоқ дафн этиш жойида ободонлаштириш ва жорий таъмир ишлари амалга оширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Диққат эълон!

Хабарингиз бор, Андижон вилояти ҳокимининг қабули ҳар ойнинг охирги шанба кунига белгиланган.

Эртанги қабул жараёнлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтади.

Мазкур қабул жараёнлари вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари, котибият ва гуруҳ раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимлари иштирокида ўтказилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи мобайнида Андижон туманидаги 55 умумтаълим мактабида ташкил этилган дуал таълим тизими билан танишиб, тизимни ижобий баҳолаган ҳолда кенгроқ жорий этиш бўйича ўз тавсия ва кўрсатмаларини бериб ўтган эди.

Шунга кўра Бўстон туманидаги 24-умумтаълим мактабида ҳам ана шундай таълим тизими йўлга қўйилди.

Бугун туман ҳокими С.Носирова мазкур муассасада бўлиб, ўқишдан ташқарида ҳунар ўрганаётган ўқувчи ёшлар билан учрашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани фарзанди Илҳомжон Исроилжонов “Ёш китобхон” кўрик-танловининг Республика босқичида 2-ўринни қўлга киритди.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан олиб борилган тадбирларда “Эшонобод” маҳалласи номидан босқичма-босқич мамлакат миқёсига чиқиб борган билимдон республика босқичида 5 та шарт якунларига кўра 15-19 ёш тоифасида ушбу натижага эришган.

Маълумот учун, Илҳомжон Исроилжонов Қўрғонтепа туманидаги 5-умумтаълим мактабининг 10-"Б" синфида таҳсил олади.

Андижон вилоят ҳокимлиги китобхонни юксак натижалари билан муборакбод этиб, зафарли одимлари бардавом бўлишини тилаб қолади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
"АЁЛ ИФФАТИ - МИЛЛАТ КЎЗГУСИ"

Балиқчи тумани ахборот - ресурс марказида Президентимизнинг Андижон вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берилган топшириқлар ижроси бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилоят бўлими, Балиқчи тумани бўлинмаси, Оила ва хотин-қизлар бўлими, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти, психологлар, МФЙ хотин-қизлар фаоллари, отинойилар ва кенг жамоатчилик вакиллари жамландилар.

Давра суҳбати “Ёшлар тарбиясида онанинг ўрни”, "Қиз боланинг иффати - миллат кўзгуси" мавзуларига бағишланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жойларда уйма-уй юриб аҳоли билан мулоқот қилиш ва ўрганиш ишлари самара бермоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ШАҲРИХОНДА ЙЎЛСОЗЛАР УЧУН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Шаҳрихон туманида вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Холматов ва туман ҳокими Ҳ.Дадахонов иштирокида йўлсозлар учун семинар ўтказилди.

Унда мутасадди вилоят ташкилотлари, туман ва шаҳарлар йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирок этдилар.
Семинарда йўл қуриш ва таъмирлаш бўйича белгиланган ишларни бажаришда замонавий техника ва технологиялардан самарали фойдаланиш, дастурлар асосида йўлларни текислаш, тош-шағал, асфальт ётқизиш, бетонлаш каби мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли ҳолда амалга ошириш бугунги куннинг энг устувор вазифаси эканлиги таъкидланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok