Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23.6K subscribers
44.3K photos
5.21K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
Жорий йилнинг 22 февраль куни Андижон вилояти Пахтаобод тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 20-умумтаълим мактабида Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва бошқа мутассади ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 26 апрель кунги 212-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўқувчилар ўртасида “Яшил чироқ” мусобақаларининг мактаблар аро I-босқичи ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти бўйича 2122 та тадбиркорлик учун ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди

Андижон шаҳри (кўриш)
Андижон тумани (кўриш)
Асака тумани (кўриш)
Булоқбоши тумани (кўриш)
Балиқчи тумани (кўриш)
Бўстон тумани (кўриш)
Избоскан тумани (кўриш)
Жалақудуқ тумани (кўриш)
Мархамат тумани (кўриш)
Олтинкўл тумани (кўриш)
Пахтаобод тумани (кўриш)
Қўрғонтепа тумани (кўриш)
Улуғнор тумани (кўриш)
Шахрихон тумани (кўриш)
Хўжаобод тумани (кўриш)
Хонобод шахар (кўриш)

🗂 E-AUKSION мобил иловаси
🎞 Видео қўлланма

📞 +998 (74) 223 22 12
📞+998 (74) 223 21 22

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи М.Нишанов иштирок этди.

Йиғилишда иккита масала кўриб чиқилди.

Кунлар исиб, баҳор мавсуми келаётганлиги сабабли, маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари, ариқ ва зовурлар четлари тозаланиши, дарахтлар оқланиши, умуман олганда барча амалий ишлар назарда тутилди.

Қўрғонтепа туманидаги маҳалла раислари ҳамда маҳалла фаолларига керакли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманда фаолият юритаётган аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти танқидий муҳокама қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш 15 кунлиги” эълон қилинди.

Жараёнда вилоят раҳбари барчани мевали ва манзарали дарахтлар, райҳон ва гул кўчатлари экиб, юрт ободлигига муносиб ҳисса қўшишда фаол бўлишга чақирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов жаҳон чемпионларини табриклади.

11-16 февраль кунлари MMA бўйича Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида Андижонлик 19 ёшли Муҳаммадазиз Турғунтошев ҳамда 20 ёшли Асрорбек Анвaржоновлар олтин медалларни қўлга киритдилар.

Вилоят раҳбари спортчилар билан учрашиб, уларни самимий табриклади ва эсдалик ҳадяларни топширди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИ ТУРКИЯ ТЕХНОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ЖИҲОЗЛАНАДИ...

Хабарингиз бор, Бўстон туманидаги ижтимоий соҳа объектлари давлат-хусусий шерикчилик асосида Туркия технологияси, "Kozlusan" иситиш тизими билан жиҳозланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижонга ташрифи чоғида ушбу лойиҳани янада кенгайтириш илгари сурилган.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Туркиянинг “Kozlusan” иситиш тизимлари ширкати раҳбари Солиҳ Козлу ва мудири Ибраҳим Козлу билан мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида Андижондаги барча ижтимоий соҳа объектларини (шифохоналар, олий ва ўрта таълим масканлари, мактаблар, боғчалар…) замонавий иситиш тизимлари билан жиҳозлаш ва ускуналарни ишлаб чиқариш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Якунда ўзаро келишувга эришилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok