Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.6K subscribers
44.5K photos
5.25K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
Қўрғонтепа туманидаги ”Ибн Сино” маҳалласида иш фаолият олиб бораётган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин қизлар фаоли ҳамда ёшлар еткачиси томонидан илк маротаба биргаликда йиллик ҳисоботи топширилди.

Куни кеча тумандаги барча маҳаллаларнинг ходимлари иштирокида “Ибн Сино” маҳалласининг соҳа вакиллари ўзларининг фаолияти давомида асосий функционал вазифалари нималардан иборат ва маҳаллада йил давомида амалга оширилган ишлари, эришилган ютуқлари ва шу билан биргаликда йўл қўилган камчиликлари бўйича бир қатор маълумотларни ҳам халққа очиқ етказдилар.

Шунингдек, тадбир якунида ёшлар етакчиси ташаббуси билан фидокор маҳалла фаоллари ҳамда етакчи томонидан ташкил қилинган Yoshlar.uz телеграм каналида ўтказилган "Иқтидорингни намойиш эт" деб номланган кўрик танлов ғолиблари қимматбаҳо совға ва дипломлар билан тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#live

Хабарингиз бор вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация шу кунларда Хитойда бўлиб турибди.

Айни дамда Андижон вилояти ҳокими Хитойнинг "Хуадянь" инжиниринг компанияси билан меморандум имзолади.

Унга кўра Янги Андижонда 100 мегаватли қуёш панелларини қуриш кўзда тутилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хитой компанияси билан яна бир муваффақиятли шартнома имзоланди

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Хитойнинг Guangdong Zhenfulong Machinery Equipment Co LTD компанияси билан 20 миллион долларлик шартномани имзоладилар.

Мазкур шартномага кўра Андижонда қуёш панеллари ишлаб чиқарилади. Лойиҳа қиймати эса 20 миллион долларга тенг.

Ушбу катта лойиҳани амалга ошириш учун компания вакиллари билан учрашув амалга оширилди ва муваффақиятли шартномалар имзоланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўллардир.

Сўнгги кунларда юртимиз бўйлаб кузатилган ёғингарчилик сабаб йўлларда ҳам бир қанча ноқулайликликлар кузатилди.

Айни бугунда Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси назорати остида барча ҳудудий бўлинма йўлсозлари сафарбар этилган ҳолда вилоятимиздани мавжуд умумфойдаланув автомобиль йўлларида жорий таъмирлаш ишлари кенг кўламда амалга оширилди.

Транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида чуқур чаноқлар асфальт-бетон қоришмаси ёрдамида таъмирланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинкўл туманида туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан хонадонма-хонадон юриб, ижтимоий-иқтисодий ҳамда ёшлар муаммоларини ўрганишмоқда.

Хусусан, бугун Олтинкўл туман ҳокими М.Обидов ҳамда ДХХ туман бўйича бўлинма раҳбари 1-сектор ҳудудидаги Сувюлдуз, Орс, Чаққон 1 маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб ижтимоий-иқтисодий ҳолатларини ўрганиш ишлари билан танишдилар.

Шунингдек, туман раҳбари фуқароларнинг муаммо ва таклифларини тинглаб, масъулларга билдирилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация аъзолари айни кунларда Хитойда бўлиб турибди.

Айни дамда вилоят ҳокими Хитойнинг “CAMCE” компанияси раҳбарияти билан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Жараёнда Андижон вилоятига “CAMCE” компанияси томонидан қуёш панеллари етказиб бериш ҳамда туристик ҳудудларга канатлар ўрнатиш юзасидан келишувга эришилиб, ҳужжатлар имзоланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok