ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ...
Айни дақиқаларда шоҳ ва саркарда, беназир шоир, жаҳон илм-фани ҳамда маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган ҳамюртимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 540 йиллик таваллуд кунига бағишланган тадбир Андижон шаҳридаги Бобур майдонида бўлиб ўтмоқда.
Дастлаб унда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, корхона ва ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Ҳиндистон, Афғонистон, Қозоғиcтон, Қирғизистон ва Америкадан келган бобуршунос олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда талаба-ёшлар буюк бобомизга ҳурмат ифодаси сифатида унинг ҳайкали пойига гулдасталар қўйдилар.
Тадбирда сўз олганлар буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур қолдирган адабий-илмий мероснинг қадр-қиммати, жаҳон адабиётининг нодир хазиналари сифатида асрлар давомида эъзозлаб келинаётгани ҳақида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Шоирнинг дилбар ғазаллари, пурмаъно рубоий ва маснавийлари, бутун дунёга маълум-у машҳур “Бобурнома”си, мусиқа илмига доир дурдона асарлари унинг нақадар серқирра ижодкор бўлганлигидан дарак беради.
Бадиий насрнинг бетакрор намунаси саналадиган “Бобурнома” тарихий-мемуар асари жаҳоннинг 70 дан ортиқ мамлакати музейларидан жой олгани, бу шоҳ асарнинг 30 дан ортиқ тилга таржима қилинганлиги эътироф этилди.
Тадбир давомида меҳмонлар ҳамда Бобур издошлари томонидан унинг қаламига мансуб ғазал, муҳаммаслар ўқилиб, шеърлари куйга солинди.
#live #Boburday #540yil
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok