Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.29K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармасининг дeлeгацияси андижон тажрибаси билан танишмоқда

Хабарингиз бор, юртбошимизнинг Андижон вилоятига ташрифи давомида Андижон тажрибаси билан танишди.

Ушбу ташаббусни бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш мақсадида Бўстон туманидаги мактабгача таълим ташкилотларининг иситиш тизими, болаларга сифатли таълим бериш ҳамда инновацион гўялар асосида Ишлаш тизимларини ўрганиш мақсадида Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармасининг вакиллари саёҳат уюштириб, ташкилот тажрибаси билан танишмоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Вилоят ҳокими гидроэлектр станциялари лойиҳалари бўйича Марҳамат туманида ўрганишларни давом эттирмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Ёшларга қанот бўлаётган янги тизим (Андижон)
#5feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Микро ва кичик ГЭСларни қуриш, аҳоли эҳтиёжи ва тадбиркорлик учун электр энергия ишлаб чиқариш имкони яратилади

Айни вақтларда Хонобод шаҳар ҳокими бошчилигида соҳа мутахассислари, Президентимизнинг вилоятимизга ташрифида белгилаб берилган вазифалар, келгуси қиш мавсумига шу йилдан тайёргарлик кўриш, шунингдек шаҳримиз аҳолисини муқобил электр энергияси билан таъминлаш мақсадида мини Геслар қуриш ва мазкур ишларда тадбиркорларни кенг жалб этиш мақсадида дастлабки ишлар шаҳримиз ҳудудларидаги мавжуд имкониятлар ва шароитлар ўрганилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берган вазифаларга асосан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов гидроэлектростанциялар лойиҳаларини ишга тушириш бўйича туманларда бўлди.

Жумладан, Избоскан туманида 1950-йилларда қурилган ва 80-йиллардан буён ишлашдан тўхтаб қолган станция кўздан кечирилди.

Янги лойиҳалар асосида мазкур станция фаолиятини тиклаш олимлар ва етук мутахассислар иштирокида кўриб чиқилмоқда. Станция яқинидаги дарёдан 90 м3 миқдорда сув оқиб ўтади. Бунинг ёрдамида станциядан 10 мегаватт электр энергиясини олиш мумкин.

Гидроэлектростанциялар лойиҳалари бўйича навбатдаги манзил - Марҳамат тумани бўлди.

Ушбу туманнинг “Оқбош” МФЙ ҳудудидаги “Полвонтош” кўчасида мавжуд бўлган собиқ станция кўздан кечирилди.

Мазкур станциядан ўртача 5 м3 миқдорда сув оқиб ўтади ва бунинг ёрдамида ўртача 2 мегаватт электр энергиясини олиш мумкин. Мавжуд лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бугун, 6-февраль куни соат 14:26 да Андижон тумани, «Гумбаз» МФЙ, «Зилол» кўчасида жойлашган хонадоннинг тахминан 50 кв/метрлик бўлган том ва шифт қисмларида ёнғин келиб чиққани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғинга Андижон тумани ФВБ раҳбари, ходимлар ҳамда 2 та ЁҚЕлари соат 14:32 да етиб бориб, ёнғин соат 14:35 да қуршаб олинган. Соат 14:50 да эса, ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида вазият атрофида бўлган ёки бошқа фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари рўй бермаган.

Ижтимоий тармоқларда “Андижон тумани, Ҳакан қишлоғида 3 та уй портлабди” деган мазмундаги хабарлар рад этилиб, воқеа жойида ҳеч бир портлаш ҳолати мутлақо рўй бермаганини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғнор тумани ҳокими бошчилигида соҳа мутахассислари, Президентимизнинг вилоятимизга ташрифида белгилаб берилган вазифалар, келгуси қиш мавсумига шу йилдан тайёргарлик кўриш, шунингдек туманимиз аҳолисини муқобил электр энергияси билан таъминлаш мақсадида мини Геслар қуриш ва мазкур ишларда тадбиркорларни кенг жалб этиш мақсадида дастлабки ишлар туманимиз ҳудудларидаги мавжуд имкониятлар ва шароитлар ўрганилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Турецкой Республики Реджепом Тайипом Эрдоганом.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида энергия таъминоти соҳасидаги назоратнинг вертикал тизимини жорий этиш, жумладан, электр энергияси ва табиий газни етказиб бериш ва тармоқларга уланишда ҳуқуқбузарликларга қарши курашни кучайтириш ва тартиб-интизомни таъминлаш юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда.

В эти минуты при Президенте Шавкате Мирзиёеве проходит совещание по вопросам внедрения вертикальной системы контроля в сфере энергоснабжения, в частности усиления борьбы с правонарушениями и обеспечения дисциплины при транспортировке электроэнергии и природного газа, подключении к сетям.

Facebook|Instagram|Twitter