Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.3K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка ёлғиз оилаларни ҳолидан хабар олиш, уларни қиш фаслидан беталафот олиб чиқиш, уларга кўмаклашиш мақсадида Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, Андижон шаҳридаги “Янги хаёт” МФЙда истиқомат қилувчи 6 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд кам таъминланган, якка ёлғиз яшовчи оилаларнинг ҳар бирига 250 кгдан кўмир маҳсулотлари олиб бориб берилди.

Шунингдек, “Янги хаёт” ва “Ўзбекистон 20 йиллиги” МФЙларида истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш даражаси ўрганиб чиқилиб, энг оғир бўлган 16 нафар хонадонларга биринчи даражадаги 10 хил турдаги озиқ-овқат (картошка, пиёз, сабзи, ёғ, гуруч, шакар, чой, гўшт, ун ва тухум) маҳсулотлари тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят раҳбари “Дархон” подстанциясига келди.

Мазкур жойда кузатилган носозлик юклама ҳаддан ортиқ ошиб кетгани боис рўй берган. Оқибатда 1-2-3-кичик даҳалар ҳамда “Навбаҳор”, “Дўстлик”, “Ўзбегим”, “Қоратут” ва “Ўзбекистон 20 йиллиги” маҳаллаларининг маълум қисмларида ёки тўлиқ қисмларида электр таъминоти узилишига сабаб бўлган.

Носозликни тузатиш 40-50 дақиқа вақт талаб этади ва юқорида ёзиб ўтилган ҳудудларда таъминот тикланиши кутилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Юклама ҳаддан ортиқ ошиб кетгани боис рўй берган носозлик бартараф этилди. Вилоят ҳокимига бу ҳақда ахборот берилди.

Айни дақиқаларда 1-2-3-кичик даҳалар ҳамда “Навбаҳор”, “Дўстлик”, “Ўзбегим”, “Қоратут” ва Ўзбекистон 20 йиллиги” маҳаллаларида электр таъминоти тўлиқ тикланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дақиқаларда вилоят раҳбари Андижон шаҳридаги “Исломобод” маҳалласига келди.

Мазкур ҳудуддаги электр тармоқларида носозлик рўй бериб, бунинг натижасида “Исломобод”, “Дўстлик” маҳаллалари тўлиқ ҳолда ва “Навбаҳор” маҳалласидаги битта кўчанинг электр таъминоти узилиб қолган.

Айни вақтда барча зарурий ҳаракатлар ташкил этилди ва таъминотни тиклаш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят ҳокими “Бобуршох” кўчасига келди.

Ушбу кўча орқали шимолий кичик даҳа ҳудуди учун қўшимча ТП ўрнатилиб, қўшимча тармоқ тортилмоқда. Бунда, даҳадаги хонадонларнинг электр таъминотини барқарорлаштириш кўзда тутилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “Ёшлар кутубхонаси” бурчаклари ташкил этилди

Андижон вилоятидаги олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойларида истиқомат қилувчи талабаларнинг китобхонликка кенг жалб қилиш ҳамда уларда мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида "Китоб карвони" лойиҳаси ташкил этилди.

Мазкур лойиҳа доирасида ҳозирги кунда ёшлар орасида катта қизиқиш билан мутолаа қилинаётган энг сара 50 турдаги замонавий жаҳон ва ўзбек адабиёти намуналари таълим муассасалари кутубхоналарига етказилди.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Андижон вилоятдаги 6 та олий таълим муассасаларининг 15 та талабалар турар жойларига 1500 дона китоблар ҳамда 30 дона QR кодли стендлар тақдим этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти транспорт бошқармаси томонидан ободонлаштириш ходимлари учун ош дамланиб, тарқатилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон сув таъминоти МЧЖ Андижон шаҳар филиали метрология бўлими бошлиғи А.Хотамов

#brifing

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Кейинги вақтларда айрим фуқаролар томонидан табиий газ қувурларига ўзбошимчалик билан турли "газ сўрғич" мосламаларини ўрнатган ҳолда фойдаланиш бир талай муаммоларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Ёнма-ён яшайдиган қўшниларнинг бирини уйида газ бор, иккинчисида йўқ. Чунки гази бор қўшни "газ сўрғич" дан фойдаланиб қўшнисига ўтадиган газни ҳам олиб қўймоқда. Бу шубҳасиз ўзгалар ҳаққига хиёнат қилишдир.

Шу юзасидан Андижон туманидаги ваколатли орган ходимлари томонидан рейд тадбирлари "Нўхатак" ва "Саноат" МФЙларда олиб борилди.

Мазкур рейдлар давомида бир нечта шундай мосламалар аниқланиб тегишли тартибда йўқ қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда шимолий кичик даханинг электр таъмионотини барқарорлаштириш ишлари давом этмоқда. Вилоят ҳокими мазкур жараёнларни бевосита назорат қилмоқда.