Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Шаҳрихон туманида кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, яқинлари хорижий мамлакатларда меҳнат қилаётган оилалар ҳолидан хабар олиш ишлари давом эттирилмоқда.

Туман ҳокими туманнинг "Бешариқ", "Намозгоҳ", "Мустақиллик", "Яккатут", "Шаҳрихон", "Ёшлар" ҳамда "Андижонлик" маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, мазкур МФЙлар ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари билан биргаликда ана шундай оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кўмир ёқилғиси етказиб берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқарма бошлиғи А.Азимов Избоскан туманидаги «Наврўзобод» маҳалла ҳудудида бўлиб, ҳудуддаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди.

Мазкур маҳалладаги фуқароларнинг мурожаатлари тингланди, улардаги мавжуд муаммолар ўрганилди.

Шу жумладан, бошқарма бошлиғи томонидан фуқаро Қ.Минаваровга телевизор, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда моддий ёрдамлар етказилди.

Шунингдек, кўтарилган мурожаатлар юзасидан имконияти чекланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, арзонлаштирилган кўмир ҳамда суюлтирилган газ етказилиши таъминланиши режалаштирилди.

Мурожаатлардаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан керакли топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят ҳокими “Ёйилма” подстанциясига келди. Ушбу подстанция тармоқларидан бирида рўй берган носозлик 1-2 ва 4-кичик даҳадаги хонадонларда электр узилишига сабаб бўлган.

Ҳозирда носозликни тузатиш ишлари ташкил этилди. Вилоят раҳбари вазиятни назорат қилмоқда.

Шу билан бирга, бошқа ҳудудлардаги носозликларни таъмирланиши бўйича мутасадди раҳбарлар вакил сифатида бириктирилиб, уларнинг барчасида қўшимча ҳаракатлар ташкил этилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Андижон шаҳридаги 1-2 ва 4-кичик даҳада электр таъминоти узилишига сабаб бўлган носозлик бартараф этилмоқда.

Таъмирлаш ишларида қатнашаётган меҳнаткаш ходимларига мукофот пуллари топширилиши давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз: декабрь ойининг 16-санасида вилоят раҳбари ташаббуси билан Андижон вилояти ҲЭТКга 50 нафардан ортиқ ишчи ходимлар муддат асосида ишга қабул қилинган ва гуруҳларга бўлинганди.

ҲЭТК гуруҳлари маош, кийим-кечак, қўшимча ускуна, техника ҳамда автомашиналар билан таъминланиб, булар орқали юзага келиши мумкин бўлган таъмирлаш ишларида тезкор ёндашиш кўзда тутилган.
Вилоят молия бош бошқармаси масъуллари Шаҳрихон туманидаги 4 та маҳаллага бириктирилган бўлиб, бугун шу маҳаллаларда яшовчи фуқароларни ҳозирги кунда эҳтиёжи бўлган маҳсулотлар, яъни кўмир, озиқ-овқат, дори-дармон, маблағ каби ёрдамлар кўрсатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан вақтинча кам даромадли ҳолда бўлган оилалар ҳолидан ҳабар олинмоқда.

Ҳозирда вилоят раҳбарияти вакиллари ҳамда Қўрғонтепа туманидаги мутасадди раҳбарлар иштирокида чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи ва эхтиёжманд бўлган оилалар хонадонларига кўмир ёқилғиси етказиб берилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok