Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.33K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
#live

Андижон туманидаги мавжуд 57 та мактабларда иссиқликни назорати олиб борилмоқда. Бириктирилган масъуллар қозонхона ҳолати бўйича, кўмир заҳира омборларини кўздан кечирмоқдалар.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
❄️❄️❄️
Қўрғонтепа тумани ҳоким ёрдамчилари қорли, совуқда кечаси хизмат олиб бораётган ЙҲХ хизмати, қор кураётган ободонлаштириш ва Миллий гвардия ходимларига қўлларидан келганча қайноқ кофе ва чой тарқатишмоқда, барака топишсин!

Барча хизматда меҳнат қилаётган ходимлар чарчаманглар куч-қувват берсин!
Хабарингиз бор, 11 январдан бошлаб таълим муассасаларида таълим жараёнлари бошланади.

Айни дамда вилоят ҳокимлиги вакили ҳамда Бўстон тумани сектор раҳбарлари томонидан тумандаги таълим муассасаларидаги иситиш тизимлари кўздан кечирилмоқда.
Жумладан, вакиллар тумандаги 52 ИДУМ, 14-, 11-, 8-, 2- ҳамда 24 - умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, ушбу муассасалардаги иситиш тизими ишчи ҳолатда эканлигини кўздан кечирмоқдалар.

Жараён давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok