Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
СОВУҚ КУНЛАРНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗАЙЛИК

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишонов Андижон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари ҳамда мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари билан мулоқот ўтказди.

Жараёнда қиш мавсуми ҳамда аномал совуқ ҳаво кириб келиши кутилаётган даврни беталофат ўтказиш каби масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Масъулларга газ, электр, сув ва озиқ- овқат таъминотида юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни кунларда ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимининг ишлаши алоҳида назоратга олинган.

Шуларни инобатга олган ҳолда Бўстон туманида вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакил ва сектор раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ижтимоий соҳа объектларида ўрганиш ишлари олиб борилди. Иссиқлик тизимлари ва уларнинг ишлаши кўздан кечирилди. Масъулларга эса бу борада керакли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари туманда ҳудудлар кесимида аҳолига арзонлаштирилган кўмир маҳсулотларини етказиб бериш ҳам алоҳида назорат қилинмоқда. Ишчи гуруҳ томонидан бу каби олиб борилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Жойларда аҳоли билан очиқ-мулоқотлар олиб борилиб уларнинг фикр ва мулоҳазалари ҳам тингланди.

Бу каби ишлар давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хонобод шаҳрида вилояти ҳокими ўринбосари А.Максумов, сектор раҳбарлари ва вилоятдан бириктирилган вакил бошчилигидаги ишчи гуруҳ мурожаатларни бартараф этиш мақсадида жойларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Жумладан, аҳолини қиш мавсумида сифатли ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Тейит МФЙ аҳолиси учун кўмир маҳсулоти етказиб берилди. Янги ҳаёт МФЙ ҳудудидаги ТП даги узилиш тезкорлик билан бартараф қилинди.

Хонобод шаҳар тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида қиш мавсумида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди. Дорихоналарда сотуви тақиқланган дори воситалари бўйича назорат тадбирлари ва Хонтоғ МФЙдаги 4-МТТ да ҳаракат хавфсизлиги ўрнатиш ва тадбирлари ўтказилди.

Истиқлол МФЙ ҳудудида фаолиятини олиб бораётган бешликнинг бугунги кундаги иш фаолияти ўрганилди ва ҳудуд фуқаролари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди ҳамда фуқаролик паспортларини топширилди.

Бу каби ишлар давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok