Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.9K photos
5.34K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Асака тумани "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг мурожаати ҳам ижобий ҳал этилмоқда.

Мазкур маҳалла аҳолиси трансформаторни янгисига алмаштириш юзасидан мурожаат қилишган.

Андижон вилояти ҳокимлигидан бириктирилган вакил М. Нишанов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ушбу маҳаллада бўлдилар.

Эндиликда мазкур маҳаллада электр энергияси таъминоти яхшиланади.

Сабаби мурожаатларига асосан 100 kVA бўлган трансформатор янги 160 kVA бўлган трансформаторга алмаштирилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Хамраев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи С.Каримов билан биргаликда Асака тумани Ахтачи саноат зонаси ҳудудидаги “Форол текстил” МЧЖ томонидан 1 миллион АҚШ доллари инвестициялар ўзлаштириш ҳисобига амалга оширилаётган алюмин профиллар ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишилди.

Шу жойнинг ўзида, жамиятнинг кунига 120 тонна ун ишлаб чиқариш корхоонасида ҳам бўлдилар.

Корхонанинг муаммолари бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси вазифалари ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича Андижон вилоятига бириктирилган вакил Ф.Ханапияев ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Г.Абдуллаева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши раиси Қ.Парпиев Шаҳрихон туманида бўлдилар.

Шаҳрихон туманида “Аёллар дафтари”ни 4-босқичини шакллантириш юзасидан амалга оширилиши мумкин бўлган вазифалар тумандаги 4 сектор раҳбарлари билан биргаликда муҳокама қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ижтимоий инфратузилма объектлари яхшиланмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бўстон туманида вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакил ҳамда туман сектор раҳбарли томонидан аҳолини рози қилиш ва қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тумандаги деҳқон бозорида фуқароларга сотилаётган маҳсулотлар кўздан кечирилди. Аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларнинг сотилиши ҳам алоҳида назоратга олинган.

Бундан ташқари туман ҳудудидаги дорихоналарда ҳам "Dok-1 Max" дори воситасини сотилишини олдини олиш ва бу дорини сотмаслик бўйича ҳам ўрганишлар олиб борилди. Фуқаролар ва дорихоналар эгалари билан ҳам мазкур воситадан фойдаланмаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok