Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.9K photos
5.34K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
ПАХТАОБОД ТУМАНИДА АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ, ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Абдуллаев етакчилигидаги республика ишчи гуруҳи ва вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи вакили Б.Мамаюсуповлардан иборат ишчи гуруҳ вакиллари бугун туманимизнинг Пайноб маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказдилар. Мулоқот асносида ишчи гуруҳ ҳудуд аҳолисининг яшаш шароитлари, маҳалла инфратузилмаси ҳолатлари ҳамда қиш мавсумини беталафот ўтказиш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди.
Маҳалланинг ички кўчаларида шағаллаш ишлари ташкил қилиниб аҳоли кайфияти ўрганилди.

Таъкидлаб ўтганимиздек, туманда ёшлар билан ишлаш, уларнинг мурожаатларини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш масалалари ҳам доимий эътибордаги мавзулар сирасига киритилган.
Бугун туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Ахмедов, туман ҳокими биринчи ўринбосари О.Расулов ҳамда вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи вакили Б.Мамаюсуповлар Соҳил маҳалласида бўлиб, ҳудуд ёшлари билан мулоқот ўтеаздилар.
Учрашувда йўлланган ёшлар мурожаатлари ўрганилиб, ижро учун йўналишлар бўйича масъулларга юклатилди.

Ишчи гуруҳ вакиллари маҳаллада Жаҳон банки кредит маблағлари ҳисобидан барпо этилаётган мактаб биноси қурилишини ҳам кўздан кечириб, қурилиш сифати, битказилиш муддатлари борасида масъуллар билан суҳбатлашдилар.

Аҳолини арзонлаштирилган нарҳлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида туман Марказий деҳқон бозорида ташкил этилган ярмаркада ҳам бўлган ишчи гуруҳ вакиллари нарх-наво, сотувдаги маҳсулотлар сифатига алоҳида эътибор қаратдилар.
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУХТОЖ ОИЛАЛАРГА КЎМАК БЕРИЛМОҚДА.

Жалақудуқ тумани ҳокимнинг 1-ўринбосари Ж.Абдумуталибов, туман мактабгача таълим бўлими мудири М.Исмоилова билан бирга 2-сектор ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар холидан ҳабар олиб, уларни қишга тайёргарлиги ва мавжуд муаммолари бўйича сухбат ўтказди.
“Андижон шаҳар Боғишамол даҳасидаги Ҳайвонот боғида 3 январь куни айиқ шу Зоопарк ишчисига ҳужум қилиб, уни ўлдиргани айтилмоқда” сарлавҳали мурожаат юзасидан

2023 йил 03 январь куни соат 16:00 ларда Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27 йиллиги МФЙ ҳудудида жойлашган “Усмонобод Файзи” МЧЖга қарашли “Андижон ҳайвонот” боғи ишчиси А.Г айиқ ёввойи ҳайвонига овқат бериш мақсадида унинг қафасига кирган вақтида, айиқ унга ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб олиши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат Хўжаобод тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилиб, ҳодиса жойи туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.

Фуқаро А.Г.нинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини ва унинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4422-сонли қарори ҳамда 2022 йил 9 сентябрдаги “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-220-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, вилоятдаги 48 та ижтимоий соҳа муассасаларига жумладан (16 та умумтаълим мактаб, 16 та мактабгача таълим, 16 соғлиқни сақлаш муассалари). Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва қуёш фотоэлектрик панеллари ўрнатилди.

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва қуёш фотоэлектрик панеллари ўрнатиш ишлари “Нурафшон электр лойиха” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Идоралараро республика ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятининг Бўстон ва Улуғнор туманларида ўрганиш ишлари олиб борилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижоннинг туризм салоҳияти ортмоқда

Батафсил
: Халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok