Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.9K photos
5.34K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
ПУХТА ҲОЗИРЛИК СОВУҚ КУНЛАРДА ХОТИРЖАМЛИККА АСОС БЎЛАДИ...

Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзолари ҳудудларда бўлиб, қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини ташкил этиш ва амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида фаолият олиб бормоқда.

Бўстон туманида иш олиб бораётган мутасаддилар айни дамда ижтимоий соҳа объектлари, мактабгача таълим ташкилотларида мавсумга кўрилган тайёргарликлар юзасидан қилинган ишларни кўздан кечирмоқда.

Жараёнда иситиш тизими, коммунал ва бошқа соҳаларда учраётган муаммолар жойида ҳал этилмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳи аъзолари қишки захира омборларида бўлиб, сақланаётган маҳсулотларни сифати ва яроқлилигига эътибор қаратди.

Мавсумни кўнгилдагидек ўтказиш юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда.

Марказий деҳқон бозорида аҳолига кўрсатилаётган савдо хизматлари сифатини ошириш борасида йўлга қўйилган ишларнинг тизимлилигига эътибор қаратилди.

Масъуллар билан мулоқот давомимда маҳсулотлар нарҳларини асоссиз оширмаслик, сотувчиларнинг ҳаридорлар билан хушмуомилада бўлиши зарурлиги муҳим эканлиги хусусида сўз юритилди.

Бундан ташқари, аҳолига кўмирларни тарқатиш, шунингдек, жамоат транспортларида йўл ҳақи ўзбошимчалик билан ошириб олмаслик бўйича ҳам профилактик тадбирлар олиб борилди.

Бир сўз билан айтганда, пухта ҳозирлик, режалаштирилган ишларни мукаммал тарзда, маромига етказиб амалга ошириш совуқ кунларда хотиржам, турли кўнгилсизликлардан, ташвишлардан холи бўлишимизга асос бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни дақиқаларда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қўрғонтепа туманида фаолият олиб бормоқда.

Ҳозирда қиш мавсумига оид масалалар ҳамда ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумида олиб борилаётган ишлари ўрганилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Марҳамат туманига вилоят ҳокимлигидан бириктирилган Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Н.Мўминов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ғофуровлар биргаликда туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги «Ички касалликлар ва болалар бўлими»да даволанаётган болажонлар ҳамда «Тез тиббий ёрдам бўлими»да даволанаётган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, муассасанинг иссиқлик тизимини ҳамда беморлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok