Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.9K photos
5.35K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Бугун Избоскан тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими С.Исмоилов анъанага киритган йилнинг энг меҳнаткаш, фидойи, фаол меҳнат қилаётган ходимларни ва фуқароларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тантана бошланиши билан туман ҳокими сўз олиб, аввало байрам билан қутлади.

Ғолиб бўлган номзодларни мана шу поғонага келгунларига қадар қандай чиғириқлардан ўтганини баён этиб, тақдирлаш маросимига расман старт берди.

Тақдирлаш маросими якунлангач, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, мақом усталари Элмурод Аҳмедов ҳамда Фурқат Ашуралиевлар ижросида концерт дастури бошланди. Йиғилганлар бадиий муҳитдан мосуво бўлмадилар, балки янграётган куй ва қўшиқларга жўр бўлиб, рақсларга тушдилар.

Эслатиб ўтамиз: 25 та номинация бўйича овозлар йиғилганида 25 мингдан зиёд фуқароларимиз томонидан овозлар берилди. 162 мингдан зиёд кўрувлар асосида 200 га яқин туманимиз ходимлари номзод сифатида кўрсатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ШАҲАР ҲОКИМИ ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ ОИЛАЛАРИДАН ХАБАР ОЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан, Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов Ўзбекистон 20 йиллиги маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган, бугунги кунда эса, хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг оила аъзоларидан хабар олди.

Хонадон аъзолари билан самимий суҳбат давомида, уларнинг фарзандларига Президент совғалари топширилди. Шу билан бирга маиший техникалар ҳам тақдим қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳ.Дадахонов тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, эҳтиёжманд ҳамда оила аъзолари хорижий мамлакатларда меҳнат қилаётган мигрантлар хонадонларида бўлиб, Янги йил байрами арафасида уларга Президентимизнинг байрам совғалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

Туманда бу каби хайрли ишлар давом эттирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Янги йил" байрами муносабати билан Андижон шаҳрида ўрнатилган марказий арчалар ҳудудида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланиши мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok