Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.9K photos
5.35K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, ҳозирда чет элда меҳнат миграциясида бўлган фуқаро хонадонида бўлиб, оила аъзоларига, жумладан, болажонларга байрам совғаларини топширди.

Жараёнда чет элда бўлган фуқаро билан сухбатлашди. Жараёнда фуқарога вилоят ҳокими томонидан Ўзбекистонда ҳам чет элда топаётган даромадидан кам бўлмаган даромадли иш берилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Янги йил байрами арафасида кам таъминланган, эхтиёжманд
оилалардан ва мигрантлар оилаларидан хабар олинди.

Юртбошимиз томонидан Янги йил байрами арафасида ижтимоий мухофазага мухтож, кам таъминланган, эхтиёжмад оилалардан ҳамда чет элларда ишлаётган мигрантлар оилаларидан хабар олиш, уларга моддий ва озиқ-овқат махсулотларини етказиб бериш юзасидан берган топшириғига асосан Булоқбоши тумани ҳокими Ў.Мамуров бошчилигида сектор рахбарлари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари 37 та МФЙ да яшовчи 150 дан зиёд хонадонларда бўлдилар.

Уларни кириб келаётган Янги йил байрами билан қутладилар.

Жумладан, 7 нафар ногиронларга ногиронлик аравачалари, мигрантлар оилаларига ҳамда кам таъминланган, эхтиёжманд оилаларга озиқ-овқат махсулотлари, чет элда ишлаётган мигрантларнинг 60 нафар фарзандларига Янги йил арчаси байрам тадбирида Янги йил совғалари топширилди.

Мазкур тоифадаги оилалардан хабар олиш давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон тумани ҳокими
Б.Маматкаримов айни пайтда чет давлатларда меҳнат қилаётган фуқаролар оила фарзандларидан хабар олди. Эҳтиёжманд оилаларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ва болажонлар учун байрам совғаларини улашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХОРИЖДА ИШЛАБ ЮРГАН ФУҚАРОЛАРИМИЗ ХОНАДОНИДА ҲАМ БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ

Андижон тумани ҳокими
Б. Маматкаримов бугун меҳнат миграциясида бўлган мигрантларнинг хонадонида бўлди. Туман ҳокими ҳар бир болажонларга янги йил совғаларини улашди. Туман раҳбари чет давлатларда меҳнат қилаётган фуқароларимиз билан телефон орқали мулоқот қилди ва уларни юртимизга оиласи бағрида бўлишлигини ва соҳаси бўйича ишга жойлаш айнан Юртбошимиз топшириғи эканлигини айтиб ўтди. Бундан миграциядаги фуқароларимиз жудаям хурсанд бўлдилар ва миннатдорлик билдирдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон шаҳридаги Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳудудида эрта тонгдан ишлар жадаллик билан бошлаб юборилди.

Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси назорати остида ҳудудий бўлинмалар томонидан махсус техникалар жалб этилиб кўчанинг 500 метр масофасида асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчимизки, мазкур кўчанинг кенглиги таъмирлаш олдидан 7 метрни ташкил этган бўлса, йўлсозлар томонидан транспорт воситалари ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида мазкур кўча 12 метрга кенгайтирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХОРИЖДА МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗ ХОНАДОНЛАРИДА БЎЛИБ, ОИЛА АЪЗОЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Байрамлар арафасида кўнгил сўраш, айём билан муборакбод этиш халқимизга хос одатдир.

Бугун Пахтаобод тумани ҳокими Азизбек Латифжонов айни кунда хорижда меҳнат қилаётган Бобур, Қашқар, Қорашох ҳамда Муаззинбой маҳаллаларида истиқомат қилувчи ҳамюртларимиз хонадонларида бўлиб, уларнинг яқинларини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан муборакбод этди.

Хонадон аҳлларига Президент совғалари топширилди.

Эътиборли жиҳати, туман етакчиси хорижда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз билан телефон орқали мулоқотга чиқиб, улардан ҳол-аҳвол сўраб, байрам билан қутлади.

Уларнинг ўз юртимизга қайтиб меҳнат қилишлари учун шароитлар мавжудлигини таъкидлаб, бу бўйича маълумотлар маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари орқали етказилишини таъкидлаб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok