Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
"12 МЛН СЎМЛИК МАОШИМ ВАЗИР ЖАМҒАРМАСИНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИДАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТСАМ 17 МЛН СЎМДАН ОШАДИ"

Хабарингиз бор, бугун Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари ДТМ томонидан эълон қилинди.

Вазир жамғармасида 100 фоизлик натижа қайд этган устозимиз Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги 44-ИДУМнинг олий тоифали биология фани ўқитувчиси Дилбархон Ғуломова.

14 йилдан бери ўқувчиларга билим бераётган Дилбархон Ғуломова ўқувчилик давриданоқ Республика олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритиб, Ўзбекистон Миллий университетига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган.

У 2018 йил “Йил ўқитувчиси” республика кўрик танловининг 3-ўрин соҳиби бўлган. 2021 йил «Эл-юрт умиди» жамғармаси нинг стипендиати сифатида Санкт- Петербургнинг А.И.Герцен номидаги Педагогика университетида малака ошириб қайтган.

Дилбар Ғуломованинг ўқувчилари ҳам биология фанидан вилоят олимпиадаларида ғолибликли қўлга киритиб, Тиббиёт олийгоҳларига юқори балл билан ўқишга қабул қилинмоқда.

Дарвоқе, шу кеча кундузда Дилбар Ғуломованинг ойлик маоши 12,6 млн сўмни ташкил қилса, Вазир жамғармасининг II босқичидан муваффақиятли ўтган тақдирда маоши 17 млн сўмдан ошиши бизни қувонтирди.

“Халқ таълими вазири устамасига эълон бўлганидаёқ бу устама аниқ меники бўлишига ишонгандим ва мана ниятимга етдим. Устозларга эса ўз устиларида ишлашдан тинмасликларини ва албатта бу ўзининг ижобий самарасини беришини ишонч билан айтишим мумкин”, — дейди ўқитувчи.

Дарвоқе, устоз билан боғланганимизда у айни дамда Тошкентдаги Абу Али Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабдан қизини олиб қайтаётганини, қолган 2 фарзанди эса Андижон шаҳридаги Президент мактабида таҳсил олишини айтиб ўтди.

Ҳақиқий ўқитувчининг фарзандида бундан паст ютуқ бўлмаслиги аниқ. Фурсатдан фойдаланиб, Дилбар Ғуломова ва у сингари юқори натижаларни қайд этган барча устозларни муборакбод этамиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хўжаобод туманда "Президент арчаси" тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 27 декабрь куни Xўжаобод тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларидан 200 нафардан зиёд болажонларга “Президент арчаси” байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Ўткирбек Шукуров иштирок этиб болажонларни Янги йил айёми билан муборакбод қилар экан, уларнинг келажаги ишончли қўлларда эканлиги, муҳтарам Президентимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар фарзандларимизнинг комил инсон бўлиб вояга етишишига қаратилганлиги таъкидлади.

Тадбир якунида туман ҳокими ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари болажонларга Президент совғаларини топширдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Дориломон болаларига байрам совғаси

Батафсил
: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижон вилояти ҳокими Қорақалпоғистон Республикасига етиб келди.

Нукус аэропортида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси ва мутасаддилари томонидан қарши олинган Шуҳратбек Абдураҳмонов, қардошлар ҳамроҳлигида Президентимиз ташаббуслари билан Андижон вилоятига бириктирилган Кегейли туманига йўл олди.

Ҳозирги дақиқаларда ушбу туманда бунёд этилган янги, 500 ўринли “Aqtuba textile group” корхонасининг очилиш маросими бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#айни_соатларда

Вилоятимиз раҳбари Қорақалпоғистон элини Андижон халқи номидан қўшалоқ байрам билан табриклади.

Эслатиб ўтамиз: Шуҳратбек Абдураҳмонов айни соатларда Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида бўлиб турибди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасининг Андижон вилоятига бириктирилган Кегейли туманида бунёд этилган янги, 500 та иш ўринли “Aqtuba textile group” корхонаси ишга туширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни соатларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманидаги эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлар хонадонларида ўрганиш олиб бормоқда.

Ушбу жараёнлар Жўқорғи Кенгеси раиси ҳамроҳлигида бўлиб ўтмоқда.

Оилаларга Президент совғалари ва қўшимча ёрдамлар топширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Кегейлидаги 300 та эҳтиёжманд оилаларга ва 20 нафар ногиронларга ёрдамлар топширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Андижонда давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган талабалар уйлари

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bugun

Вилоятимиз раҳбари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси иштирокида Кегейли туманида “Ийшан қалъа” ОФЙ биноси фойдаланишга топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шахридаги “Аҳмад Дониш” кўчасида қурилиш таъмирлаш ишлари жадал суратда давом этмоқда.

Вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иш жараёнларини кўздан кечирди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, кўча бўйлаб бетон ариқчалар ётқизиш, электр тармоқлари таянчлари йўлдан олиниб, йўлнинг қулайроқ бўлган тарафига янги таянчлар ўрнатиш ишлари ва йўллар асфальтланиши кўзда тутилган

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов Андижон шахридаги замонавий типда барпо қилинган Ҳоким спорт мактабида олиб борилган бунёдкорлик ишлари ҳамда яратилган шароитлар билан ҳам яқиндан танишди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok