Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Асакада 53 нафар хотин-қизларга субсидиялар топширилди.

🔹 Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Асака тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази томонидан тумандаги 53 нафар «Ёшлар дафтари», “Aёллар дафтари», «Темир дафтарга» киритилган хотин-қизларга, туман ҳокими томонидан ўзини ўзи банд қилиш мақсадида тикув машинаси ва оверлок машиналарини субсидия асосида топширди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
📌📌📌 Депутатларга зарурий кўрсатмалар берилди.

🔵 Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши томонидан жорий йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш, аҳоли бандлигини ошириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

🔵 Йиғилишда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия гуруҳ раҳбарлари, партиянинг барча даражадаги масъул ходимлари иштирок этдилар.

🔵 Йиғилишда партиядан сайланган депутатларга Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини ташкил этиш ҳамда аҳолига мазкур йўналишларда амалга оширилаётган ишлар бўйича тарғибот ишларини олиб бориш вазифалари юклатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят вакили ва Избоскан тумани ҳокими мана шу ҳолатларни тиббиёт ходимларига етказиш ва уларнинг ҳам мурожаатларини эшитиш мақсадида туманнинг марказий Тез тиббий ёрдам бўлимига келдилар.

Ходимлар билан суҳбатлашди ва уларнинг мурожаатларини эшитди. Табиийки, тунги навбатчиликда турган ходимлар ҳам овқатланиши учун шарт-шароитга эга бўлиши мақсадида туман ҳокимидан суюлтирилган газ баллон сўрадилар.

Бугун кечга қадар, баллон Тез ёрдам бўлимига олиб келишларини масъул раҳбарларга топшириқ қилиб берди. Қўл ювиш мосламасидаги носозлик юзасидан ҳам билдирилган мурожаатга ечим қилиниши ҳам таъкидланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят раҳбари Жалақудуқ туманига келди.

Мингдан ортиқ иш ўринлари яратиши режалаштирилган “Samo textile” тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушиш арафасида.

Шуҳратбек Абдураҳмонов иш жараёнларини кўздан кечиришга киришган. Тез орада корхонанинг очилиши бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok