Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
ТУМАН ҲОКИМИ ВА ВИЛОЯТ ИШЧИ ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИ МАҲАЛЛАЛАРДА БЎЛИШДИ

Қиш мавсумини беталафот ўтказишни таъминлаш ва бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ҳудудларда бўлаётган масъуллар аввало жойлардаги иситиш тизимлари ҳолатини назорат қилишмоқда.

Тўраобод МФЙ ҳудудида бўлган ишчи гуруҳ вакиллари маҳаллага бириктирилган масъул ҳамда маҳалла фаоллари билан суҳбатлашиб, айни пайтдаги вазиятни ўрганишди.

Аҳиллик маҳалласи туманимизнинг аҳолиси зич ҳудудларидан ҳисобланади.
Туман ҳокими етакчилигидаги масъуллар мазкур маҳаллада ҳам бўлишиб, турли объектлардаги иситиш тизимларининг ишлаш ҳолати, аҳолини тоза ичимлик суви ва кўмир маҳсулоти билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, Қўрғонча ва Дўстлик маҳаллаларида ҳам коммунал соҳадаги вазият таҳлил этилди.

Маданият ўтказиш пунктида ҳам бўлган масъуллар бу ерда амалга оширилаётган ишлар борасида соҳа мутасаддилари билан мулоқот ўтказишди.

🇺🇿 Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
📱Facebook|🕊Telegram|📱Instagram|📺Youtube|🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқда Шаҳрихон тумани кўмир тарқатиш омборидаги ҳолат бўйича берилган мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Қиш мавсумида аҳолини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш мақсадида МФЙларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ушбу маҳсулотни етказиб бериш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилган. Ушбу жадвал асосида МФЙларга кўмир етказиб берилмоқда. Бу жараённи жамоатчилик асосида назорат қилиш мақсадида туман Кенгаши депутатлари ва туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимидан вакиллар бириктирилган. Ижтимоий тармоқда берилган мурожаат туман ҳокимлиги томонидан дарҳол назоратга олинди. Ўрганиш жараёнида туманнинг 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда кўмир ёқилғиси олиш бўйича кўрсаткичи паст бўлган МФЙларга аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, қўшимча кўмир ёқилғиси берилганлиги маълум бўлди. Айни пайтда кўмир ёқилғисини белгиланган тартиб асосида маҳаллаларга тарқатиш давом эттирилмоқда.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Абдуносир Мамажонов блоги
Photo
Кейинги манзил юқорида айтилганидек, 10-умумий ўрта таълим мактаби бўлди.

Вилоят вакиллар ҳамда ҳокимлик раҳбарлари иштирокида ташкил этилаётган тунги рейд тадбирлари доирасида, туман ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизими биринчи масалага кўтарилган.

Чунки, сезиб, билиб турганингиздек, бугун ҳаво-ҳарорати доимгиданда совуқроқ. Бу ҳолатда ўт ёқувчи ва объектларнинг иситиш тизимига масъул ходимларнинг меҳнати ортади. Шу жараёнларни ўрганиш бўйича 10-мактаб биноси, қозонхона ва ички хоналар кўздан кечирилганда бироз совуқроқ ҳолатда эканлиги аниқланди.

Тўғри, бугун якшанба. Мактабда дарс ўтилмай, ўқувчилар хоналарда бўлмаслиги бор гап. Бу дегани батамом иссиқлик тизимини ўчириб қўйишлик ҳам тўғри келмайди. Бу мактабда ҳам тўлиқ ўчирилмаган. Лекин энг баланд ёниши ҳам нормадан паст эканлиги сабабли вакилларнинг эътирозига сабаб бўлди.

Жойнинг ўзида туман ХТБ бошлиғи ҳамда мактаб директорига мавжуд ҳолат айтилиб, қозонхонадаги камчилик бартараф этилиши бўйича топшириқлар берилди.

Биз билан боғланиш учун: https://t.me/Izboskandanmurojaatbot

Web-sayt | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter |Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги “Ҳамдўстлик” маҳалласида бўлиб турибди.

Ушбу маҳалладаги йирик транформаторда бугун эрта тонгда ёнғин содир бўлганди. Вилоят раҳбари кўрсатмаларига асосан ушбу трансформаторни таъмирлаш ишлари ташкил этилган.

Айни вақтда иш жараёнлари кўздан кечирилмоқда. Шунингдек, вилоят ҳокими электр энергиясидаги муаммоларни ҳал этиш борасида тўхталиб ўтди.
РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ: АСАКАДА ИЧКИ ЙЎЛЛАР МУАММОСИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА...

Вилоятимизда халқ билан бирга бўлиш, унинг муаммоларига ечим топиш ва инсон қадри учун тамойили остида ҳудудларда аҳоли фаровонлиги ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун Асака тумани ҳудудидаги еттита маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли кўчаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси ва Республика ишчи гуруҳи раҳбари ИИВ подполковниги М. Исмоилов  Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Қўмитаси раиси ўринбосари А.Амиров, ҳудудий сектор раҳбарлари,
Автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси назорати остида маҳаллаларда ички йўллар таъмири масаласидаги аҳоли мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатдан сўнг тупроқли кўчаларнинг 2,4 кмдан ортиқ масофасида тош-шағал ва  шебенлаштириш ишлари кенг кўламда амалга оширилди.