Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Бу йил қиш фасли, ҳар йилгидан кўра эртароқ ўз сўзини айта бошлади. Бу эса бошқа ташкилотларга қараганда коммунал соҳаларда иш сифати икки ҳисса ортишини англатади. Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун олиб борилаётган ҳар қандай ишлар эса муҳимликни талаб қилади. Айни шу пайтда фуқароларимиз томонидан турли мурожаатлар сони ҳам сезиларли даражада ортади. Фавқулодда ҳолатлар ва кўп қаватли уйлардаги куз-қиш мавсумидаги ҳолатлари ҳам табиийки ўсади.

Бу жараёнларни тўғри ташкил этиш ва фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларига тезкор ечим қилиш мазкур мавсумни сифатли ўтишига туртки ва сабабчи бўлади.

Қолаверса, ижтимоий, коммунал ҳамда кўп қаватли уйлардаги иссиқлик тизимидан тортиб, барча шарт-шароитларни яратиш ва ҳар бир кичик-катта жараёнларга эътибор қаратиш биринчи раҳбарлар ва масъул ташкилотларнинг меҳнатларини орттиради.

Айни шу жараёнларни тўғри ташкил этилаётганлигини доимий назорат қилиб борилиши эса кўплаб муаммоларга ечим беради ҳамда юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсизликларга қарши табиий иммунитетни яратишга асос бўлади.

Бугунги ташкил этилган тунги рейд ҳам юқорида келтириб ўтилган барча жараёнларнинг назоратига бағишланди. Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг топшириқларига асосан, вилоят ҳокимлигидан Избосканга бириктирилган вакил ҳамда туман ҳокими С.Исмоилов ҳамкорлигида тумандаги бир неча соҳа объектларининг куз-қиш мавсуми бўйича олиб борилаётган ишлари кўздан кечирилди.

Жумладан, туман Тиббиёт бирлашмасининг туғруқ, тез ёрдам ва қабулхона бўлимлари, КТМП Пойтуғ бўлими, М.Улуғбек маҳалласидаги кўп қаватли уйлар, шу маҳалладаги Бошқарув компанияси ҳамда туман Ички ишлар бўлими биносида ташкил этилган туман бош Штабларининг ҳолатлари ўрганилди.

Ушбу объектларнинг, аввало иссиқлик тизимлари, кўмир заҳиралари, қозонхоналар фаолиятлари, фуқароларнинг келиб-кетишлари учун яратилган шарт-шароитлар, тиббий бўлимлардаги ходимларнинг тунги навбатчилик фаолиятлари, кўп қаватли уйларнинг ҳар бир йўналишлар бўйича тайёргарликлари ҳамда штабнинг иш ташкил этишлари бирма-бир назоратдан ўтказилди. Жараён давомида аниқланган кичик камчиликлар жойида бартараф этилиб, умумий ҳулоса эса қониқарли деб топилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ҳурматли тадбиркорлар!!!

Куз-қиш мавсумида Андижон вилояти ҳудудида инвестиция, экспорт йўналишида фаолият олиб бораётган барча тадбиркорларга доимий равишда амалий ёрдам кўрсатиб бориш мақсадида, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида алоҳида “Инвестиция ва экспорт штаби” ташкил этилди.

Сизни қийнаётган муаммолар ва таклифлар бўйича доимий штабнинг "Ишонч телефон"лари 24/7 режимида хизматингизда.

📞74-223-24-29
📞74-223-24-16

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда муаммолар юзага келинмоқда.

Шу муносабат билан қиш мавсумида вужудга келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Олтинкўл туманида вилоят ҳокимининг топшириғига асосан 56 та маҳаллага туман ҳокими бошчилигида масъуллар бириктирилди.

Масъуллар куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун ўз ҳудудларида зарур ишларни олиб боради, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаб,уларга ечим топади. Айни шу пайтда фуқароларимиз томонидан турли мурожаатлар сони ҳам сезиларли даражада ортади. Шу жараёнларни тўғри ташкил этилаётганлигини доимий назорат қилиб борилиши эса кўплаб муаммоларга ечим беради.

Сиз яшаётган маҳаллада ёки кўчада коммунал соҳада муаммо чиқса ёки фавқулодда ҳолатлар юз берса ҳудудингизга бириктирилган масъулларга зудлик билан мурожаат қилишингиз сўралади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1992 йил 8 декабрь. Бош Қомусимиз қабул қилинган кунда бевосита иштирок этган, ҳозирда Андижон вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ўктамжон Охунов

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ҲУДУДЛАРДАГИ МУАММОЛАР ЭНДИ БИРИКТИРИЛГАН МАСЪУЛЛАР ОРҚАЛИ ҲАЛ ЭТИЛАДИ

Сир эмас, айни кунда об-ҳавонинг кескин ўзгариши коммунал соҳаларда муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Бу эса ўз навбатида аҳолидан тушадиган мурожаатларнинг сезиларли даражада ортишига олиб келади.

Пахтаобод туманида вилоят ҳокими топшириғига асосан мавжуд 67 та маҳаллаларга туман ҳокими бошчилигида бириктирилган масъулларга айнан юқоридаги каби масалаларни ҳал этиш вазифаси юклатилди.

Маҳаллаларга бириктирилган ушбу масъуллар эндиликда куз - қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича ўз ҳудудларида зарур бўлган ишларни амалга оширадилар, фуқаролардан тушаётган мурожаатлар билан ишлаб уларга ечим топадилар.

Бугун туман ҳокими А.Латифжонов вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи вакиллар билан биргаликда ўзига бириктирилган Муаззинбой маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

Муаммоларнинг ечими бўйича амалий ишга киришилди.

Шунингдек, туман раҳбари 1-сектор ҳудудидаги Тез тиббий ёрдам бўлимида ҳам бўлиб, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ва шарт-шароитлар билан танишди. Хусусан, иситиш тизимини алоҳида назоратга олди.

Ҳурматли юртдошлар!

Маҳаллангизда коммунал соҳада муаммолар чиқса ёки фавқулодда ҳолатлар юз берса ҳудудингизга бириктирилган масъулларга мурожаат қилишингиз сўралади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қиш мавсумида вужудга келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашев, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Н.Мўминов, секторлар раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот ва корхоналар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ тумандаги «Миришкор», «Ўқчи», «Қушчи», «Дурафшон», «Янги ҳаёт», «Барҳаёт» маҳаллаларида бўлишиб, қишнинг совуқ кунларида аҳолини қийнаётган масалаларни ўрганиб, муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўришмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok