Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов топшириғига асосан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда аҳоли муаммолари ўрганилмоқда.

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда муаммолар юзага келмоқда. Шу сабабли қиш мавсумида вужудга келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокимининг топшириғига асосан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларига масъуллар бириктирилди.

Жумладан, Бўстон туманида 25 та маҳаллага туман ҳокими С.Носирова ва вилоят ҳокимлиги томонидан бириктирилган вакиллар ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида масъуллар бириктирилди.

Улар мутасадди ташкилот ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида кўп қаватли уйлар ҳамда ҳовлилардаги шароитлар кўздан кечиришмоқда.

Бундан кўзланган мақсад ўз ҳудудларида зарур ишларни олиб бориш жараёнида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаб, уларга ижобий ечим топишдир.

Масъуллар томонидан аҳоли мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, муаммоларни жойида бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қиш мавсумида электр ва газ борасида юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал қилиш бўйича туну-кун ишлайдиган штаб фаолияти йўлга қўйилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Балиқчи туманида ҳам вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакил, туман ҳокими ҳамда коммунал соҳа масъулларидан иборат гуруҳ маҳаллаларда бўлишиб қишнинг совуқ кунларида аҳолини қийнаётган масалаларни ўрганишиб жойида ҳал этиш чораларини кўришмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қиш мавсумида вужудга келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Шаҳрихон туманида вилоят ҳокимининг топшириғига асосан вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Ҳамраев ва бошқа мутасаддилар иштирокида 79 та маҳаллага туман ҳокими бошчилигида масъуллар бириктирилди.

Бу масъуллар куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун ўз ҳудудларида зарур ишларни олиб боради, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаб, уларга ечим топади.

Шу кунларда фуқаролар томонидан турли мурожаатлар сони ҳам сезиларли даражада ортмоқда.

Бу жараённи тўғри ташкил этилаётганлигини доимий назорат қилиб борилиши эса кўплаб муаммоларга ечим беради.

📢Азиз юртдошлар!

Сиз яшаётган маҳаллада ёки кўчада коммунал соҳада муаммо чиқса ёки фавқулодда ҳолатлар юз берса, МФЙ раиси ва ҳудудингизга бириктирилган масъулларга зудлик билан мурожаат қилишингиз сўралади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича Жалақудуқ туманига бириктирилган Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Арзиев, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Д.Ҳамрақулов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан 1-сектор ҳудудида жойлашган Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмасида ҳамда "Бойчеки" МФЙда бугунги долзарб масала юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok