Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
ҲИЛПИРАЙВЕР АЗИЗ ВА МУҚАДДАС БАЙРОҒИМ...

Андижон шаҳри марказидаги баландлиги 64 метр бўлган маҳобатли Давлат байроғи хилпираётган майдонда 18-ноябрь – Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Давлат мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда ҳарбий ватанпарварлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Кечада вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бевосита иштирок этиб, озод ва обод Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари – Давлат герби, Давлат байроғи, Давлат мадҳияси азиз эканлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, ёшларимиз томонидан қўлда юритаётган улкан ютуқлар боис халқаро майдонларда байроғимиз баланд хилпираганда ёки гербимизга назар солганимизда ёки мадҳиямиз янграганда биз руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этишимиз, ватанпарликнинг ёнқин намунаси эканлигини таъкидлади.

Барчани Ватан байроғи атрофида янада жипс бўлишга чорлади.

Тадбир давомида санъаткорлар томонидан ижро этилган Ватан, унинг кежаги ва маҳобатли байроғини мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар барчага ғурур ва ифтихор бахш этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Муқаддасдир Ватан байроғи!

Андижонда
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Батафсил: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok