Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти аҳолиси диққатига!

Куз-қиш мавсумида аҳолига қулайлик яратиш, мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида штаб ташкил этилди.

Батафсил видеолавҳада танишинг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
“Андижон” футбол жамоаси пролига чемпиони бўлди

Батафсил: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
18 НОЯБРЬ - ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни билан тасдиқланган.

 Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
СУБСИДИЯ АСОСИДА БЕРИЛГАН МАХСУЛОТЛАР ҲАМДА АЖРАТИЛГАН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ БЎЙИЧА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА.

Булоқбоши тумани маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари ва "Тошкечик" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда маҳалладаги тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз фуқароларга керак бўлган асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларига берилган субсидиялар ҳамда ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан фойдаланаётганлиги юзасидан хонадонларига бориб ўрганишлар ўтказдилар.

Фуқаролар ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ҳамда субсидиялардан унумли фойдаланган ҳолда даромадларини ошириб келишмоқдалар.

Ҳоким ёрдамчиси мазкур фаолият эгалари билан яқиндан иш юритиб, доимий суҳбатлар ўтказиб, керакли ёрдамлар бериб бораётганлиги ҳақида ахборот бериб бормоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ВА БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ 108-СОНЛИ ҚЎШМА ЙИҒИЛИШ БАЁНИДАГИ ТОПШИРИҚЛАР ИЖРОСИ БАЖАРИЛМОҚДА.

Жорий йилнинг 27 октябрь куни тасдиқланган қўшма йиғилиш баён ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Максумов, вилоят прокурорининг соҳа бўйича катта ёрдамчиси Р.Халиловлар томонидан, тегишли ташкилотлар масъул ҳодимларига юқоридаги баён юзасидан берилган топшириқлар ва амалга оширилаётган ишлар натижаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, ишчи ва назорат гуруҳ ҳодимларига, туризм соҳасидаги транспорт қатнови, зиёратгоҳларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, wi-fi нуқталари ва қўшимча амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳафталик маълумотларни ўз муддатларида сифатли тақдим қилиш ҳамда муаммоларни жойларига чиқиб ўрганиш бўйича тегишли топшириқлар бериб ўтилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok