Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
ХАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТ КEНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ XVII СEССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 16 декабрь куни Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги XVII сессияси бўлиб ўтди.
Сессия доирасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 2020 йилнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида вилоят аҳолисига мурожаат йўллади.

Мурожаатнома билан тўлиқ танишиш учун: andijan.uz

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2020 йилнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар бўйича вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур анжуманда маҳаллий ҳамда Республика ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар қатнашди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сектор раҳбарлари оммавий спорт мусобақаларида иштирок этди

Бугун, 16 декабрь куни Андижон шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаров ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида Андижон шаҳридаги «Баркамол авлод» спорт мажмуасида шаҳар ҳокимилиги ходимлари, шаҳар ташкилоти раҳбарлари ҳамда шаҳардаги 83 та маҳалла раислари ва фаоллари иштирокида спортнинг 12 та тури бўйича мусобақалар ўтказилди.

Видеолавҳани Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати тайёрлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ИЗБОСКАН ТУМАНИ ҲОКИМИ СEРОБИДИН ИСМОИЛОВ ХАЛҚҚА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

2020 йил 16 декабрь куни Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашининг навбатдаги XVIII сессияси ўтказилди. Сессияда Избоскан туманининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича туман ҳокими С.П.Исмоиловнинг ҳисоботлари тингланиб, келгуси йилги режаларига бағишланган мурожаати йўлланди.

Шунингдек, туманда мавжуд ишлаб чиқариш корхоналари ва ҳунармандларнинг маҳсулотлари, ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотнинг кўргазмалари ташкил қилинди.

Сессия ишида халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгаши депутатлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эълон

Сиз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қулай ер майдонини қидирмоқдамисиз? Ундай бўлса бу эълон айнан сиз учун.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Ҳурматли Президентимизнинг ПФ-6099 сонли "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хўжаобод автомобиль мактабида спортнинг “Ўқ отиш” тури бўйича тумандаги ташкилот раҳбарлари ўртасида туман ҳокими кубоги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада туман ҳокими З. Аҳмадалиев ва сектор раҳбарлари, Миллий гвардия, тумандаги ташкилотлар ва МТТ мудиралари иштирок этдилар.

Фото: Хўжаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram