Спортга эътибор
Олтинкўл туманида спортчи ёшлар учун спорт залларини очиш, тўгараклар ташкил этиш, уларнинг бўш вақтларини кўнгилли ва мазмунли ўтишига кўмаклашишимиз зарур. Олтинкўл тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари 23-мактабнинг спорт зали билан танишди. Бундан бир неча кун аввал бўлиб ўтган спортчи ёшлар билан суҳбат чоғида ёшлар спорт гиламлари олиб бериш бўйича мурожаат қилишган эди. Бугун спорт залига спорт гилами совға қилинди. Ушбу спорт залида спортнинг «Кикбоксинг» тури билан шуғулланаётган ёшлар ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

#РАСМИЙ_ХАБАР
Президент фармони билан 104 нафар фуқаро афв этилди
Афв этилганларнинг 13 нафарини чет эл фуқаролари, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 1 нафарини аёл ҳамда 21 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 104 нафар фуқаро афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 6 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 50 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 17 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 41 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.
Манба: Uza.uz

Forwarded from O‘zbekiston Kinematografiya agentligi
8 декабрь куни “Ибрат” ва “Маҳмудхўжа Беҳбудий” фильмларининг миллий телевизион премьераси бўлиб ўтади
8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами муносабати билан юртимиз телеканалларида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “Ибрат” ва “Маҳмудхўжа Беҳбудий” фильмларининг миллий телевизион намойиши ўтказилади.
"Ибрат" тарихий-бадиий фильмининг телевизион премьераси қуйидаги телеканаллар орқали белгиланган вақтларда намойиш этилади:
"Ўзбекистон" телеканалида соат 18:30да
"Ўзбекистон тарихи" телеканалида соат 13:00да
"Кинотеатр" телеканалида соат 21:00да
"Маҳалла" телеканалида соат 07:00да
"Маданият ва маърифат" телеканалида соат 10:00да
"MY5" телеканалида соат 22:10да
"Севимли" телеканалида соат 13:20да
“Маҳмудхўжа Беҳбудий” фильмининг телевизион намойиши эса қуйидаги телеканаллар орқали белгиланган вақтларда эфирга узатилади:
"Ўзбекистон" телеканалида соат 12:00да
"Ўзбекистон тарихи" телеканалида соат 08:00да
"Кинотеатр" телеканалида соат 15:20да
"Маҳалла" телеканалида соат 10:00да
"Маданият ва маърифат" телеканалида соат 22:00да
"MY5" телеканалида соат 12:00да
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати
Website | Facebook | Instagram | Telegram

Telegraph
Премьера
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
АНДИЖОН СУПEР КУБОГ СОҲИБИ
Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган «ЎФА Суперкубоги» мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Бироз аввал якунига етган 2005 йилда туғилган футболчилардан иборат Тошкент шаҳри ҳамда Андижон ФММ терма жамоалари беллашди. Унда Андижон вакиллари 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган «ЎФА Суперкубоги» мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Бироз аввал якунига етган 2005 йилда туғилган футболчилардан иборат Тошкент шаҳри ҳамда Андижон ФММ терма жамоалари беллашди. Унда Андижон вакиллари 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ОЛТИНКЎЛДА 150 ЎРИНЛИ ДМТТ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 28 йиллиги арафасида юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Олтинкўл туманида ҳам кўплаб маданий-маиший иншоотлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, замонавий уй-жойлар қурилиб, мавжудлари замон талаблари асосида таъмирланиб, фойдаланишга топширилмоқда. Бош Қомусимиз қабул қилинган кун «Жалабек» МФЙ аҳолиси ва болажонлар учун қўшалоқ шодиёнага айланди. Боиси, байрам арафасида қишлоқда янги қиёфа ва шарт-шароитларга эга 2020 йил Инвестиция дастури бўйича 6 – ДМТТни очилиш маросими бўлиб ўтди. Маълумот ўрнида, 150 ўринга мўлжалланган ушбу муассаса қурилиш ишлари «SOHIBQIRON BUILDING» МЧЖ қурувчилари томонидан барпо этилиб, Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 3 млрд. 760 млн. сўм сарфланди.
Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати