Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Асакада болажонларимиз учун яна бир маскан фаолият бошлайди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан Асака туман «Комолот» Маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 35-мактабгача таълим муассасасида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлиб, иш жараёни сўнги босқичга етиб келди. Яна ҳам аниқроқ айтганда қурилиш таъмирлаш ишлари 90 фоизи якунига етди. Бугун Андижон вилояти ҳокимлиги Молия Бош бошқармаси раҳбари С.Рахманов ва Андижон вилояти ИИБ бошлиғи А.Тасбаевлар мазкур муассасада олиб борилаётган иш жараёни билан яқиндан танишдилар.
Маълумот учун, қурилиш таъмирлаш ишлари учун умумий ҳисобда 3 млрд. 790 млн сўм маблағ жалб этилган.

Фото: Андижон вилояти Молия Бош бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «Андижоннинг энг катта кутубхонаси кўчада қоладими?» сарлавҳаси остида тарқалган лавҳага нисбатан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ижтимоий тармоқларда «Андижоннинг энг катта кутубхонаси кўчада қоладими?» сарлавҳаси остидаги лавҳада акс этган ҳолат Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича тўлиқ ахборот берилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
23 НАФАР ЁШЛАР "ВИЛОЯТ ҲОКИМИ СТИПЕНДИЯСИ"ГА ЭГА БЎЛДИЛАР

Андижон вилоятида ноябрь ойи «Ёшлар ойлиги» деб эълон қилган! Ушбу ойлик доирасида вилоятимизда Ёшлар учун қатор лойиҳа ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Батафсил: andijan.uz

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида ишсиз аёллар ва қизларни бандлигини таъминлаш

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Ҳоким кубоги соҳиблари аниқланди

Вилоятимизда ноябрь ойи «Ёшлар ойлиги» деб эълон қилинган эди. Ушбу ойлик доирасида турли хил лойиҳа ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Бугун куннинг иккинчи ярмида Андижон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида вилоятимиздаги олий таълим муассасалари талаба ёшлари ўртасида Андижон вилоят ҳокими кубоги учун «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танлови ўтказилди.
Қизиқарли ва муросасиз ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра Андижон машинасозлик институтининг «Беклар» жамоаси вилоят ҳокими кубогини қўлга киритдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram