Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.31K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўзларингда ҳайрат кулсин болажон!

Дунёни ёрқин рангларда кўрай десангиз, болаликка қайтинг. Болалик! Дунёга ҳайрат билан боққан нигоҳлар... Улардан беғуборликнинг, бахтиёрликнинг нафасини туясиз. Кулгуларидан келажакнинг тантанавор саси келади.

Ногиронлиги бўлган болаларга ҳудди бошқа тенгқурлари каби тенг имконият ва шароит яратиш, уларнинг барча ҳуқуқларини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишидир.

Хусусан, бугун юртимизда жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун зарур шарт-шароитлар яратилаётгани, мактабдан ташқари бепул таълим кафолатлангани, имконияти чекланган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этишнинг янгича тизими такомиллаштириб борилаётгани сўзимиз тасдиғидир.

Шу боис улар ўзларини ёлғиз ҳис этмаслиги, зарур билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши, маданий эҳтиёжларини таъминлаш учун барча шарт-шароитларни яратиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, бугун Андижон шаҳридаги "Имкониятлар олами" масканида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнги йилларда аҳолининг юқори ўсиш суръати ва иқтисодий фаолликнинг ортиши шароитида мамлакат миқёсида уй-жойга бўлган талаб ҳам ўсиб бормоқда. Бу борада жойларда режа асосида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, қулайликлар яратиш мақсадида бугун Бобур шаҳрида навбатдаги қурилиш компанияси томонидан янги барпо этилаётган хонадонларнинг лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, йиғилганларга ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, қурилиш ташкилоти томонидан берилаётган таклифлар борасида сўз юритди.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида компания фоизсиз, бошланғич тўловисиз, 36 ойга муддатли тўлов вариантини таклиф этди. Бу янги таклиф билан аҳолининг янги уй ҳақидаги орзулари рўёбига имкон бўлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О праздновании священного Курбан хайита"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Азиз андижонликлар ва қадрли ёшлар!

2 июнь куни соат 19:00 да Бобур шаҳрида Ёшлар ойлиги доирасида гала-концерт бўлиб ўтади.

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари, халқимиз севган хушовоз хонандалар иштирокидаги гала-концерт дастурига барчангизни таклиф этамиз. Тадбир якунида мушакбозлик шоуси ўтказилади.

Концерт меҳмонлари:

•Жаҳонгир Позилжонов,
•Шоҳруххон,
•Ақилбек Пиязов,
•Мурод Жонжигитов,
•Севинч Жавлиева,
•Отабек Мирзахолов,
•Жавлон Шодмонов,
•Ойбек Тешабоев,
•Неъмат Атамуродов,
•ДЖ Неъмати.

Барча андижонликларни, вилоятимиз меҳмонларини таклиф қиламиз.
Кириш мутлақо бепул.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Бир неча дақиқалардан сўнг Андижон шаҳрида жойлашган Болалар боғининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар боғи реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди 

Сўнгги йилларда Андижон шаҳридаги Болалар боғи таъмирлашга муҳтож ҳолга келиб қолган эди. Бугун ушбу боғда реконструкция ишлари якунига етказилди. Ёритиш тизими ва йўлаклар янгиланиб, ҳовуз ва эски атракционлар замонавийсига алмаштирилди.
Янги ўриндиқлар ва қўшимча ўйингоҳлар пайдо бўлди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очилиш маросимида қатнашиб, йиғилганларни янги боғ фойдаланишга топширилиши билан қутлади. Ушбу боғ халқимизга узоқ йиллар самарали хизмат кўрсатишини тилади. 

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Кулгуларингла дунёни бахтга тўлдир Болажон

Болажон - нақадар бахтли, маъсум, беғубор, шўхсан! Дунёлар сеники, олам сеники.

Болажон - кулгуларинг, қийқириқларинг борлиқни кўмсин! Бу ҳаётда сенингдек покиза, сендек соф мавжудот бормикан?

Болажон - подшо кўнглинг, шоҳлик ҳаётинг! Сени истагинг қонун. Ҳар неки сенинг биргина табассуминга армуғон.

Болажон - сен неъматларнинг аълоси, ҳадяларнинг буюгисан. Фаришталардек бу зулматнинг нури, ёғдусисан.

Болажон - сен яша, қувна, хайқир, ўйна. Етарки, сен хурсанд бўл.

Болажон - улғай, ўқи, илм ол! Дунёни яхшиликларга, яшилликларга айлантир!

Болажон - бахтли бўл. Ўзинг каби Дунёни бахтга тўлдир БОЛАЖОН!!!


Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X