Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.3K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
"NomadMania" сайёҳлари Хонободда

Бугунги кунда вилоятимизнинг Швейцарияси Хонобод шаҳрига дунёнинг 30 га яқин мамлакатларидан сайёҳлар ташриф буюрмоқда. "NomadMania" сайёҳлик клуби томонидан ҳар йили турли мамлакатларга саёҳат ташкил этилади. Ушбу ташрифнинг навбатдаги манзили Андижон вилояти бўлди.

Хорижлик меҳмонлар Хонобод шаҳридаги Андижон Сув Омбори табиатидан, "Олтин Ўрда" дам олиш масканида Ўзбек ва Қирғиз миллий таомларидан ҳам баҳраманд бўлишди.

Ушбу тадбирлар давлатимиз раҳбарининг туризм соҳасига қилаётган эътибори ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги, туризм бошқармаси ҳамда Хонобод шаҳар ҳокимлиги томонидан вилоятимизнинг туризм салоҳиятини ошириш ва мамлакатимизга хорижий сайёҳларни жалб қилиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Батафсил

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини бугунги кунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида жойларда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, навбатда Андижон шаҳридаги 1 кичик даҳа Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 1 кичик даҳа Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллалардаги иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги Бўзатов фест -"Ёшлар овози-2025" танловининг Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг маҳалла, сектор, туман, шаҳар босқичларида сараланган ёшлар қатнашиб, 10-15, 16-22 ҳамда 23-30 ёш тоифаларида анъанавий ижро, бахшичилик, эстрада ва опера йўналишларида ўз истеъдодларини яна бир бор намоён этдилар.

Танловнинг маҳалла босқичларида 40 минг 535 нафар иштирокчи қатнашган бўлиб, уларнинг 165 нафари вилоят босқичига қадар етиб келди. Вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 11 нафар иқтидор эгалари танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини бугунги кунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида Андижон шаҳридаги 1 кичик даҳа Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Forwarded from Edu.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижонлик моҳир фортепианочилар аниқ бўлди

Айни кунларда ёш иқтидорларни аниқлаш, ёшларнинг маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида "Моҳир фортепианочи" танлови ўтказилмоқда. Танловнинг қуйи босқичларида андижонлик 13 435 нафар ёшлар иштирок этди.

Вилоят босқичида 48 нафар иқтидор эгалари ўзаро беллашдилар. Танлов якунида эса ҳакамлар ҳайъати томонидан энг моҳир фортепианочи деб эътироф этилган 6 нафар ёш республика босқичига йўл олди.

Танлов ғолиблари:

10-15 ёш тоифасида
Усмонова Лазиза - профессионал (Андижон шаҳар);
Усмонова Самира - ҳаваскор (Андижон шаҳар).

16-22 ёш тоифасида
Қосимова Моҳларой - префессионал (Андижон шаҳар);
Мўминов Шуҳратбек - ҳаваскор Балиқчи тумани.

23-30 ёш тоифасида
Усмоналиева Гавҳарой - профессионал (Марҳамат тумани);
Турсунов Улуғбек - ҳаваскор (Хўжаобод тумани).

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X