Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.7K photos
5.3K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Бокс федерациясининг Андижон вилояти бўлими раиси этиб сайланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу йил Андижон вилоятидаги 763 та умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда жами 37900 нафар 11 синф ўқувчилари ўқув йилини якунига етказмоқдалар.

Шулардан 3000 нафари муддатидан олдин Олий таълим муассасаларига қабул қилинган.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу ёшлар билан учрашди. Улар билан суҳбатлашиб, яна бир бор эришган ютуқлари билан қутлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Айни дамда тадбир иштирокчилари учун галаконцерт бўлиб ўтмоқда. Саҳна марказида Жаҳонгир Фозилжонов.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижонда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки кайфиятда ташкил этилди

Бу йил Андижон вилоятидаги 763 та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларда жами 37900 нафар 11 синф ўқувчилари ўқув йилини якунига етказмоқдалар.

Ушбу ўқув йилида 3000 нафар ўғил-қизлар муддатидан олдин олий таълим муассасаларига қабул қилинди. Андижон шаҳридаги "Универсал" спорт мажмуасида ушбу битирувчилар учун тантанали тадбир ташкил этилди.

Вилоят раҳбари дастлаб Президентимизнинг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Ёшларни мустақил ҳаётда ўз ўринларини топишлари, давлатга, жамиятга нафи тегадиган мутахассислар бўлиб етишишларига умид билдирди.

Ҳеч шубҳасиз, ўз билим ва истеъдодини Ватанимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олижаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган сиздек тиришқоқ ва интилувчан фарзандларимиз – бизнинг ишончимиз ва таянчимиз, Янги Ўзбекистоннинг бебаҳо хазинасидир.

Кўриб турибмиз, ёшларнинг қалбида жуда катта ҳис-туйғулар, орзулар жўш уриб турибди. Барчангизга олий ўқув юртлари имтиҳонларида, касб-ҳунар ўрганишингизда омад тилайман
,” - деди Шуҳратбек Абдураҳмонов.

Шундан сўнг битирувчилар учун галаконцерт ташкил этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ҳурматли вилоятимиз аҳолиси ва меҳмонлари!

Бугун республикамизнинг кўплаб ҳудудларида кучли шамол кузатилмоқда.

Об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабабли вилоятимизда ҳам бир қатор ноқулайликлар юзага келиши мумкин.

Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмаслигингизни, ўзингиз ва яқинларингизни, фарзандларингизни яъни болаларни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Аҳоли сони ўсиши, урбанизация жараёни қурилиш материалларига бўлган талабни оширмоқда.

Йил бошидан пудрат ишлари 10,3 фоизга ўсди. Лекин омборларда катта ҳажмда керамик плита, гипсокартон, ойна, базальт момиғи йиғилиб қолган. Ваҳоланки, йилига 225 миллион долларлик худди шундай товарлар импорт бўлмоқда.

Эндиликда девелоперларга айланма маблағ учун кредит ажратишда маҳаллий қурилиш материалига устуворлик берадиган тизим жорий қилинади.

Ўтган йили Қурилиш инспекцияси ўтказган ўрганишларда 1 минг 600 та ҳолатда сифатсиз қурилиш материаллари ишлатилгани аниқланган.

Шу муносабат билан “Шаффоф қурилиш” платформасида қурилиш материаллари корхоналари ва уларнинг маҳсулотлари реестри шакллантирилади. Маҳсулотлар сифати рейтинги юритилади ва ҳар чоракда янгилаб борилади.

Қурилишда янги турдаги, энергия тежамкор материаллар пайдо бўлмоқда. Лекин кўплаб маҳсулотларнинг стандарти йўқлиги, борлари ҳам халқаро талабларга мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга йил якунигача 68 та халқаро стандартни қабул қилиш топширилди.

Йиғилиш давомида соҳа ва ҳудуд раҳбарларининг ахбороти, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Ишсиз аҳолига ижара асосида ажратилган қишлоқ хўжалиги ерларида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили билан деҳқончилик қилиш Андижонда салмоқли даромад кафолати бўлмоқда

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва тегишли қарорлари билан юртимизда ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилинган. Улуғнор туманининг “Нуробод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Икромжон Аҳмедов оила аъзолари билан 15 сотих ерда помидор парваришлашмоқда.

Миришкор кунора узиладиган ҳосилни маҳаллий бозорларга етказиб беради. Қолаверса, шу ернинг ўзидан харидорлар олиб кетишмоқда. Шу тариқа ушбу оила помидор савдосидан мавсум якунига қадар 25-30 миллион сўм даромад олишни режалаштирган.

Бу йил парваришланган “Бўрон” навли маҳсулот касалликларга чидамли ва узоқ вақт мобайнида яхши ҳосил беради. Ана шу жиҳатни инобатга олган ҳолда оила аъзолари кузга қадар помидор узишни мақсад қилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X