Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.3K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
“Талабалар Лигаси” спорт мусобақаларининг Республика босқичи Андижон вилоятида старт олди

Мусобақада иштирок этиш учун ташриф буюрган спортчилар Андижон темир йўл вокзалида тантанали равишда кутиб олинди. Меҳмондўстлик анъаналарига мувофиқ тарзда Ҳарбий оркестр иштирокидаги жўшқин куй-қўшиқлар спортчилар кайфиятига кўтаринкилик бахш этди.

Шунингдек, барча делегация аъзолари вилоят спорт бошқармаси ва Олий таълим муассасалари томонидан ётоқхоналарга жойлаштирилди. Мусобақа давомида спортчилар учун хавфсизлик, овқатланиш, тиббий хизмат ва дам олиш масканлари ҳам алоҳида эътиборга олинган.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X