Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.3K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Андижон шаҳридаги 13 умумий ўрта таълим мактабида "Орзуларни мақсадларга айлантирамиз" шиори остида "Етук ҳунарманд" форуми бўлиб ўтди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси;
- Болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш ва болалар контентини ривожлантириш ишлари янги босқичга кўтарилади;
- Ўзбекистон етакчисининг навбатдаги муҳим ташаббуси: “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури ва “Гарвардчилар мактаби”.


Кўрсатувни бугун, 17 май куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 18 май куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
Ҳурматли вилоятимиз аҳолиси ва меҳмонлари!

Бугун республикамизнинг кўплаб ҳудудларида кучли шамол ва чанг бўрони кузатилмоқда.

Об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабабли вилоятимизда ҳам бир қатор ноқулайликлар юзага келиши мумкин.

Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмаслигингизни, ўзингиз ва яқинларингизни, фарзандларингизни яъни болаларни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижон вилояти ҳокимининг ташаббуси билан Балиқчи тумани Зулфиқор маҳалласининг инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишлар жараёни билан ҳамоҳанг тарзда аҳоли саломатлиги ҳам назоратга олинган.

Хафта давомида ҳар куни Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, ихтисослаштирилган клиник шифохоналар, туман тиббиёт бирлашмасининг 27 турдаги тор соха мутахассислари маҳалла аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказадилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Балиқчи тумани Зулфиқор маҳалласида ҳудуднинг коммунал инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолини рози қилиш борасидаги ишлар  жадаллик билан олиб борилмоқда.
Жумладан, ҳудуддаги 110 ўринли 10 сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида реконструкция ишлари олиб борилмоқда, шунингдек, қўшимча 300 ўринли бино қурилиши ҳам бошланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X