Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Андижон давлат тиббиёт институтида “Профилактик тиббиётда илғор инновацион технологияларни қўллаш” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбир Андижон давлат тиббиёт институти ташкил этилганлигининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, Андижон давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, тиббиёт тизимида фаолият олиб бораётган илмий марказлар мутахассислари, юртимиздаги тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, хорижлик олимлар, ёш шифокорлар, иқтидорли талабалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Иштирокчиларга институт тарихи ва бугуни акс этган видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров ҳамда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг табриги ўқиб эшиттирилди. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ.Шарипов онлайн тарзда анжуман қатнашчиларига табрик йўллади.

Тантана доирасида институт ректори М.Мадазимов “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон хўжалигига интеграллашув жараёнларида импорт ўрнини босиш сиёсатини амалга ошириш ҳар қандай мамлакат учун иқтисодий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим чорасига айланиб бормоқда.

Зеро, бу сиёсатни тўғри ва самарали йўлга қўйиш мамлакатнинг импортга боғлиқлик даражасини камайтириб, иқтисодий барқарорликка эришиш имкониятини вужудга келтиради.

Бугунги кунда вилоятимизда импорт ўрнини босувчи ва экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳалар салмоғи ортиб бормоқда.

Шундай лойиҳалардан бири Жалақудуқ туманидаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Blossom Invest Textile" масъулияти чекланган жамияти. Корхона қиймати 3 млн. долларни ташкил этган лойиҳа асосида айни пайтда 300 дан зиёд фуқароларни иш билан таъминламоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Хабарингиз бор вилоят ҳокими бошчилигидаги Андижон вилояти делегацияси айни кунларда Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

Айни дамда Гуанжоуда Ўзбекистон – Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Хитой Халқ Республикасининг расмийлари ва 100 дан зиёд йирик компания вакиллари, инвесторлар иштирок этяпти.

Тадбирда сўз олганлар Хитой ва Андижонда ўтказилган кўплаб учрашув, музокаралар хитойлик инвесторларнинг вилоятимизга бўлган қизиқишини кескин орттирганини қайд этишди.

Форумнинг асосий мақсади иқтисодий-ижтимоий соҳалардаги ўзгаришлар билан тадбиркорларни таништириш, уларни янги инвестиция лойиҳаларига жалб қилиш, Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги савдо алоқаларини янада жадаллаштиришдан иборат.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳридаги "Универсал" спорт мажмуасида ногиронлиги бўлган инсонлар ўртасида шахмат мусобақалари ўтказилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Хитой Халқ Республикасида ишчи ташриф билан бўлиб турган вилоят делегацияси Гуандун провинциясида бир қатор ҳамкорлик келишувларига эришди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Гуанжоу шаҳрида бўлиб, замонавий мебелчилик ҳамда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган қатор компания раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Музокаралар давомида “Langsheng Finishing Technology Co., Ltd.” компанияси ва Андижон вилояти ҳокимлиги ўртасида мебель жиҳозлари ва турли хилдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 200 млн доллар миқдорида инвестиция киритиш бўйича Меморандум имзоланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X