Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ёшлар кичик саноат зонаси дирекцияси, вилоятимиздаги барча ишбилармонларни, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган фуқароларни ҳамкорликка чорлайди.


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Меҳнат бозорига муваффақиятли интеграция:


Андижон давлат университетида 25 нафар талаба иш билан таъминланди

Андижон давлат университетида битирувчи талабаларнинг бандлигини таъминлаш, уларни меҳнат бозорига муваффақиятли интеграция  қилиш ва ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 60 дан зиёд мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида “Карера куни” муносабати билан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Дастлаб, университет ректори Бахтиёржон Акбаралиев ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖ масъуллари бошчилигида битирувчи ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ўтказилди.

Унда талабаларга замонавий меҳнат бозори талабларига мос касбий йўналишларни танлаш, ишга жойлашишдаги муҳим жиҳатлар ва молиявий саводхонлик бўйича муҳим тавсиялар берилди.

Учрашувдан сўнг, ташкил этилган меҳнат ярмаркаси доирасида Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари, бошқарма тасарруфидаги умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар раҳбарлари, иш таклиф этаётган корхона ва ташкилотлар иштирокида бўш иш ўринлари тақдимоти ўтказилди. Талабалар тўғридан-тўғри иш берувчилар билан суҳбатлашиш, ўз резюмеларини топшириш ҳамда бўлажак иш фаолиятига оид илк келишувларга эришиш имконига эга бўлдилар.

Маълумот ўрнида, ўтказилган меҳнат ярмаркаси доирасида 25 нафар битирувчининг бандлигини таъминлаш бўйича шартномалар имзоланди. Улар ўзлари танлаган касб йўналишларида иш бошлаш орқали профессионал ривожланиш сари илк қадамларни ташладилар. Бу эса битирувчиларга келажакда барқарор ва муваффақиятли меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш учун мустаҳкам замин яратади. 


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 апрель – Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун


Шундай инсонлар борки, улар ўлмайди. Тунда чироғи ёниқ уйларда, китоб тўла жавонларнинг энг тўрида, ёзган шеърлари севиб ўқилганда, куйга солинганда яшайверади, яшайверади.

Муҳаммад Юсуф ана шундай инсонлардан бири. У она диёр ва истиқлол куйчиси.

Шоирнинг миллий адабиётимиз ва маданиятимизни ривожлантириш, халқимиз маънавияти, онгу тафаккурини юксалтириш, ёш авлод қалбида ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини, эзгу фазилатларни камол топтириш борасидаги хизматлари, ёрқин истеъдоди, бетакрор бадиий асарлари, ибрат мактаби десак асло адашмаймиз.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекнинг танти шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 71 йиллигига бағишланган хотира тадбирлари шоир туғилиб ўсган Марҳамат туманидаги Қовунчи маҳалласидан бошланди.

Дастлаб вилоят ҳокими бошчилигида кенг жамоатчилик вакиллари, ижодкорлар, меҳнат фахрийлари, оқсоқоллар томонидан шоир қабри зиёрат қилиниб, қуръон тиловат қилдилар.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Асл шоирлар ўлмайди. Уларнинг умри ўзидан қолдирган ашъорларида яшайди.

Тадбир Муҳаммад Юсуф уй музейида давом этди.

Содда ва равон сўзлар билан битилган – Ватанга муҳаббат, она мадҳи куйланган асарлар айтувчилар тилида ўзгача оҳанг бериб жаранглайди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф майдонида шоир таваллудининг 71 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, йиғилганларни қутлади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзи ўлса ўлар, сўзи ўлмайди,
Ҳамиша барҳаёт насл шоирлар.
Ҳақиқий шоирнинг қабри бўлмайди,
Юракка кўмилар асл шоирлар…


Муҳаммад Юсуф

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram