Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Андижонда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштираётган хорижий компаниялар вакиллари билан учрашди.

Шу билан Президентимиз Андижон вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Глава нашего государства провел встречу с представителями зарубежных компаний, планирующих реализовать инвестиционные проекты в Андижане.

На этом Президент завершил поездку в Андижанскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Андижонда Янги Ўзбекистон шукуҳи ҳар бир туман, ҳар бир маҳаллада сезилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 15-16 апрель куни Андижон вилоятида бўлди.

Бугун Булоқбоши туманида давлатимиз раҳбари раислигида Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.

Андижонда янги Ўзбекистон шукуҳи ҳар бир туман, ҳар бир маҳаллага кириб бораётгани қайд этилди. Ўтган йили вилоятда 4 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлаган. 450 минг аҳоли ишли бўлган.

Вилоятда 1,5 миллион квадрат метр турар жой ва 850 минг квадрат метр нотурар жойлар қад кўтарди. Бунинг ҳисобига, ўтган йили савдо ва хизматлар 13 фоизга, саноат 7,5 фоизга ошди.

Лекин ҳаёт бир жойда тўхтаб турмайди. Андижонда иқтисодий салоҳият, янги лойиҳалар ва ташаббуслар кўп.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Ташрифдан ташрифгача

 
Андижонда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади


Жорий йилда аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш ва қулай шарт шароит яратиб бериш мақсадида, Андижон шаҳрида жойлашган, 1950 йилларда қурилган ва бугунги кунда фаолият кўрсатмай келаётган, дастгоҳлари маънан эскирган собиқ “Андижон ёғ-мой” корхонасининг бўш турган 12 гектар ер майдонида қиймати 80 млн долларлик бўлган, арзон ва замонавий кўп қаватли турар жой массиви ҳамда савдо-кўнгилочар масканлар қурилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу лойиҳани амалга оширишдан кўзланган яна бир мақсад, ишлаб чиқариш корхоналарини шаҳар четига олиб чиқиш ҳамда хорижий инвесторларни фаол жалб қилиш, аҳолига қулай шарт-шароит яратиш, уй-жойга бўлган талабини қондиришдан иборат.

Лойиҳа 2025-2029 йиллар давомида амалга оширилиб, “Brand house” ҳамда “Kadir textile” корхоналари томонидан амалга оширилади.
 
Ушбу бўш турган ер майдонларида юқоридаги корхоналар томонидан 3090 та хонадонга эга бўлган 48 та кўп қаватли уй жойлар, савдо мажмуаси, кўнгилочар масканлари бунёд этилади. Натижада 7500 та аҳоли уй-жой билан таъминланади ҳамда 1000 та доимий иш ўринлари яратилишига эришилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Ташрифдан ташрифгача


Андижонда болалар коляскаси, электр машиналари, велосипедлар ишлаб чиқарилади


Жорий йилда Бўстон туманида “Сайёра Фаввораси” МЧЖ томонидан 1 гектар ер майдонида Хитойнинг “HUA WU MEIXI” МЧЖ ҚК билан ҳамкорликда қиймати 11 млн доллар бўлган турли хилдаги велосипедлар, скутерлар, мотороллерлар ва болалар учун машиналар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида мазкур корхона томонидан йилига 150 хилдаги велосипедлар, скутерлар, болалар электр машиналари, мопедлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, 100 та доимий иш ўринлари яратилади.

Корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 30 фоизи экспорт қилиниб, дастлабки босқичга маҳсулотларнинг 80 фоизи, келгусида эса 100 фоизи маҳаллийлаштирилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Ташрифдан ташрифгача


Ижтимоий соҳада нодавлат таълим муассасаларига алоҳида эътибор қаратилади

Андижонда нодавлат таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш, айниқса вилоятнинг чекка ҳудудларида хусусий умумтаълим мактабларини ташкил этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Ушбу соҳага қаратилаётган эътибор туфайли, жорий йилда Бўстон тумани Гузар маҳалласи ҳудудида “Сайёра фаввораси” МЧЖ кластер корхонаси томонидан хорижлик ҳамкорлари билан биргаликда қиймати 5 млн доллар бўлган, 1000 ўқув ўрнига мўлжалланган, чет тиллари жумладан, рус, инглиз, корейс ҳамда хитой тилларини ўргатишга ихтисослаштирилган хусусий мактаб лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган.
«Зиё йўли» хусусий мактаби барча замонавий ўқув методик қўлланмалар, дарсликлар ҳамда компютерлар билан жиҳозланиб, педагогларнинг камида
30 фоизи хориждан таклиф этишни ташкил қилиш ҳамда қўшимча 35 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.   
Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида туманда ўқувчиларга қулай шарт шароитлар яратилади ҳамда чет тилларини ўрганишга бўлган эҳтиёжлари қондирилади. 

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
#live

Айни дамда вилоятдаги долзарб масалалар юзасидан Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда вилоятдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, мутасаддилар иштирок этмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Андижонга ташрифи: Янги Ўзбекистон нафаси ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб бормоқда, халқимизни баланд-баланд марраларга ундамоқда.

Поездка Президента в Андижан: дыхание Нового Узбекистана приходит в каждую махаллю, каждую семью, воодушевляет наш народ на достижение все более высоких рубежей.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live

Айни дамда Бобур шаҳрида 15 апрель- Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни кенг нишонланмоқда.

Тадбирда соҳа фидойилари иштирок этмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram