Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
#live

Айни дамда вилоятдаги долзарб масалалар юзасидан Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда вилоят сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари иштирок этмоқда.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиб, тегишлилиги бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Долзарб масалалар юзасидан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқадиган муҳим ҳужжат бўлди.

Ушбу қарор ҳамда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Балиқчи туманида амалий семинар ташкил этилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Андижон давлат чет тиллари институти Франциянинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикасига давлат ташрифи доирасида Париж шаҳрида “Илм-фан ва таълим: Ўзбекистон-Франция кўприги” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Франциянинг 30 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, жумладан Андижон давлат чет тиллари институти ректори, профессор Дилшодбек Рустамов ҳам иштирок этди.

Конференция доирасида АДЧТИ Франция олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш ва ривожлантириш бўйича келишувларга эришди.

Хусусан, Андижон давлат чет тиллари институти ва Пуате университети ўртасида академик мобиллик тўғрисидаги битим ҳамда Франциянинг Франкофония ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлик битими имзоланди ҳамда Сорбонна Шимолий Париж университети билан қўшма тадқиқот лойиҳалари ва қўшма академик нашрлар бўйича ҳамкорлик бўйича келишиб олинди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Турон» театр мактаби танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11-март куни Aндижон шаҳридаги “Мусиқали драма театри”да "Турон" театр мактаби танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Унда туман- шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 16 та театр жамоалари 2 шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Айтиб ўтиш жоизки вилоятимиз кесимида мазкур танловнинг қуйи босқичларида жами 12000 та театр жамоалари сафида 100 мингдан зиёд ўқувчилар иштирок этиб, ўз ижод намуналарини катта саҳналарда ижро этган ҳолда мухлислар олқишларига сазовор бўлдилар.

Танловнинг якуний натижаларга кўра, Aсака туманининг “Турон машъали” жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Хонобод шаҳрининг “Турон болалари” ҳамда Олтинкўл туманининг “Ибрат” жамоаларига насиб этди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш – муҳим масала

Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Унда вилоят Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши аъзолари, масъул ходимлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, бу борадаги қонунчилик, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунларининг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий ва институционал асослари хусусида сўз юритилди.

Семинар давомида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш чоралари, уларнинг оқибатлари ва келиб чиқиш сабаблари атрофлича муҳокама қилинди.

Иштирокчилар томонидан манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ омилларни тўлиқ бартараф этиш, давлат харидлари тартиб-таомилларини амалга оширишдаги вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борадаги мавжуд амалиёт ва тажрибалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram