Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда Андижон вилояти ҳокимини обрўсизлантиришга қаратилган турли мазмундаги хабарлар тарқатилиб, ахборот хуружи амалга оширилди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Интернет тармоғида Ш.Абдураҳмонов акс этганлиги иддао қилинган видео тарқалиши ортидан, ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифаларда вилоят ҳокимининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда обрўсизлантирувчи ҳақоратомуз постлар эълон қилинган.

Шу сабабли инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситилишига олиб келувчи маълумотлар тарқатганлик ҳолати бўйича прокуратура органларига белгиланган тартибда шикоят аризаси юборилди.

Ҳозирда қонунга хилоф бундай маълумотлар тарқатган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонун доирасида чора кўриш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига кўра, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Ушбу олий қадриятни бузганлик учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик белгиланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#live

Айни дамда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон тумани "Сайдулобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Орол оилавий шифокорлик пунктида бўлиб, олиб борилаётган қурилиш ишлари жараёни билан танишди.

Жараёнда масъулларга қурилиш ишларини сифатли олиб бориш тўғрисида кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни дамда вилоят раҳбари Жалақудуқ тумани "Деҳқонобод"  маҳалласида бўлди.

Мазкур маҳаллада аҳоли учун янада қулайлик яратиш мақсадида ичимлик суви қудуғи қурилмоқда. Мазкур қудуқнининг чуқурлиги 170 метрни ташкил этади.

Вилоят ҳокими олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиб,  масъулларга ишларни пуҳта ва сифатли якунлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Шунингдек, маҳаллада яшовчи бир нечта фуқароларнинг хонадонларида бўлиб,  мусибат эгаларига таъзия билдирди ва уларнинг хақларига дуолар қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилоятида бўйлаб микро ГЕСлар қуриш режалаштирилган. 

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бу борада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириш мақсадида Жалақудуқ туманида бўлди.

Ушбу туманининг "Ҳақиқат" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорағулон ташламасида ҳам 90 мегаватли кичик ГЕС бунёд этилмоқда.

Вилоят раҳбари мазкур ҳуддудда амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишиб, мутасаддиларга зарур тавсия  ва кўрсатмалар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok