Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.6K subscribers
44.5K photos
5.25K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
Давлат раҳбари томонидан иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилган эди.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон туманида барча ижтимоий соҳа объектлари ташкилот ва хусусий сектор объектларини муқобил энергия билан таъминлаш ва қуёш панеллари ўрнатиш ишлари бошланган.

Андижон тумани ҳокими
Б.Маматкаримов бошчилигида Президент Админстрацияси масъул ходимлари Ф.Ҳамраев ва А.Раҳмоновлар ҳамда Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Каримов иштирокида қуёш панелларини ўрнатиш тартибига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ҳозирда муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш истагида бўлган аҳоли ва тадбиркорлар бу имкониятлардан фойдаланиши, мазкур яшил энергиянинг сифати афзаллик томонлари, ўрнатиш тартиблари, қуёш панели ўрнатиш учун имтиёзли кредитлаш тартиблари мутахасислар томонидан ҳоким ёрдамчиларига МФЙ раисларига тушунтирилди.

Йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисининг таклифига биноан 20-21 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

По приглашению Президента Арабской Республики Египет Абдельфаттаха ас-Сиси Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 20-21 февраля посетит эту страну с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Misr #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қўрғонтепа туманидаги ”Ибн Сино” маҳалласида иш фаолият олиб бораётган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин қизлар фаоли ҳамда ёшлар еткачиси томонидан илк маротаба биргаликда йиллик ҳисоботи топширилди.

Куни кеча тумандаги барча маҳаллаларнинг ходимлари иштирокида “Ибн Сино” маҳалласининг соҳа вакиллари ўзларининг фаолияти давомида асосий функционал вазифалари нималардан иборат ва маҳаллада йил давомида амалга оширилган ишлари, эришилган ютуқлари ва шу билан биргаликда йўл қўилган камчиликлари бўйича бир қатор маълумотларни ҳам халққа очиқ етказдилар.

Шунингдек, тадбир якунида ёшлар етакчиси ташаббуси билан фидокор маҳалла фаоллари ҳамда етакчи томонидан ташкил қилинган Yoshlar.uz телеграм каналида ўтказилган "Иқтидорингни намойиш эт" деб номланган кўрик танлов ғолиблари қимматбаҳо совға ва дипломлар билан тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#live

Хабарингиз бор вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация шу кунларда Хитойда бўлиб турибди.

Айни дамда Андижон вилояти ҳокими Хитойнинг "Хуадянь" инжиниринг компанияси билан меморандум имзолади.

Унга кўра Янги Андижонда 100 мегаватли қуёш панелларини қуриш кўзда тутилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok