Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.31K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Кейинги вақтларда айрим фуқаролар томонидан табиий газ қувурларига ўзбошимчалик билан турли "газ сўрғич" мосламаларини ўрнатган ҳолда фойдаланиш бир талай муаммоларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Ёнма-ён яшайдиган қўшниларнинг бирини уйида газ бор, иккинчисида йўқ. Чунки гази бор қўшни "газ сўрғич" дан фойдаланиб қўшнисига ўтадиган газни ҳам олиб қўймоқда. Бу шубҳасиз ўзгалар ҳаққига хиёнат қилишдир.

Шу юзасидан Андижон туманидаги ваколатли орган ходимлари томонидан рейд тадбирлари "Нўхатак" ва "Саноат" МФЙларда олиб борилди.

Мазкур рейдлар давомида бир нечта шундай мосламалар аниқланиб тегишли тартибда йўқ қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда шимолий кичик даханинг электр таъмионотини барқарорлаштириш ишлари давом этмоқда. Вилоят ҳокими мазкур жараёнларни бевосита назорат қилмоқда.
Асака туман ҳокимлиги ҳомийлигида, 1-сектор ҳудудида жойлашган "А.Темур" ҳамда "Қадрият" маҳалла фуқаролари йиғинида аҳоли учун иссиқ овқат ташкил қилинди.

Ушбу тадбирларда Андижон вилояти ҳокимлигидан бириктирилган вакил М.Нишанов ҳамда туман ҳокими бошчилигида қиш-қировли кунларда мана шундай шарқона меҳр-оқибат ва ўзбекона одамийлик намуналаридан мамнун эканликларини билдиришмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими ўринбосари А.Максумов ва Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда масъул мутасаддилар аҳоли томонидан электр энергиясида узилишлар юзасидан кўплаб мурожаатлар тушаётган ҳудудларда мавжуд ҳолатларни ўрганиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш мақсадида бир нечта ҳудудларни кўздан кечирмоқдалар.

Аввал Янги ҳаёт ва Тейит МФЙ ҳудудидаги электр энергияси билан боғлиқ вазиятлар ўрганилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Шимолий кичик даханинг электр таъмионотини барқарорлаштириш ишлари давом этмоқда. Вилоят ҳокими мазкур жараёнларни бевосита назорат қилмоқда. Аҳолига ва меҳнаткашларга ош тарқатилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстон туманида вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакил, туман сектор раҳбарлари ҳамда туман мудофаа бўлими ҳамкорлигида аҳоли учун ош дамланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Жалақудуқ туманида бепул автобус йўлга қўйилди

Аномал совуқ натижасида йўл кира нархларини асоссиз ортиб кетишини олдини олиш мақсадида Жалақудуқ туманида Жанубий Оламушук - Жалақудуқ йўналишига туман ҳокимлиги ташаббуси билан бепул автобус ташкил этилди.

Автобус туман марказий деҳқон бозори олдидан Жанубий Оламушук шаҳарчаси марказига қадар барча йўналишларда йўловчиларни манзилига етказади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok