Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
📊Телекоммуникация хизматлари ҳажми 21,9 % га ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида телекоммуникация хизматлари ҳажми 13,3 трлн. сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 21,9 % га ошган.

Ҳудудлар кесимида телекоммуникация хизматларининг ўсиш суръатлари:

Қорақалпоғистон Р. – 120,5 %

Андижон вилояти – 129,3 %

Бухоро вилояти – 123,0 %

Жиззах вилояти – 127,0 %

Қашқадарё вилояти – 125,6 %

Навоий вилояти – 121,5 %

Наманган вилояти – 126,9 %

Самарқанд вилояти – 125,4 %

Сурхондарё вилояти – 128,6 %

Сирдарё вилояти – 124,7 %

Тошкент вилояти – 128,6 %

Фарғона вилояти – 126,5 %

Хоразм вилояти – 124,4 %

Тошкент шаҳри — 117,1 %

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇷🇺 Читать на русском
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

“Ҳамдўстлик” маҳалласидаги носозлик бартараф этилмоқда.

Тузатиш ишларидан сўнг Андижон шаҳридаги “Маданият”, “Ҳунарманд”, “Эркин”, “Ўзгариш”, “Сарбонтепа”, “Чўлпон 100 йиллиги” маҳаллаларида таъминот тикланади.

Вилоят раҳбари вазиятни шахсан назорат қилишда давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов топшириғига асосан электр тармоқларидаги носозликларни бартараф этиш жараёнларида меҳнат қилаётган ишчи ходимлар моддий рағбатлантирилди.

Бугуннинг ўзида Андижон шаҳрига қарашли ҳудудларда иш олиб бораётган (таъмирлашда қатнашаётганлар назарда тутилади) 100 нафар ходимларга 3 миллион сўмдан мукофот пуллари берилди.

Эртанги кундан бошқа шаҳар ва туманлардаги меҳнаткаш ходимларни рағбатлантириш кўриб чиқилади ва амалга оширилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шаҳрихон туманида кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, яқинлари хорижий мамлакатларда меҳнат қилаётган оилалар ҳолидан хабар олиш ишлари давом эттирилмоқда.

Туман ҳокими туманнинг "Бешариқ", "Намозгоҳ", "Мустақиллик", "Яккатут", "Шаҳрихон", "Ёшлар" ҳамда "Андижонлик" маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, мазкур МФЙлар ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари билан биргаликда ана шундай оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кўмир ёқилғиси етказиб берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқарма бошлиғи А.Азимов Избоскан туманидаги «Наврўзобод» маҳалла ҳудудида бўлиб, ҳудуддаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди.

Мазкур маҳалладаги фуқароларнинг мурожаатлари тингланди, улардаги мавжуд муаммолар ўрганилди.

Шу жумладан, бошқарма бошлиғи томонидан фуқаро Қ.Минаваровга телевизор, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда моддий ёрдамлар етказилди.

Шунингдек, кўтарилган мурожаатлар юзасидан имконияти чекланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, арзонлаштирилган кўмир ҳамда суюлтирилган газ етказилиши таъминланиши режалаштирилди.

Мурожаатлардаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан керакли топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok