Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Давлат раҳбари ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш масаласига ҳам тўхталади.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева началось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства и промышленности, обеспечения занятости населения. Глава государства также затронет вопрос улучшения энергоснабжения в регионах.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари сўнгги кунларда аҳолимизни қийнаётган энергия таъминоти масаласига тўхталиб ўтди.

Охирги олти йилда соҳада катта ўзгаришлар бўлгани, жумладан:

- 5 минг мегаваттдан ортиқ янги электр қувватлари яратилгани (аввалги 25 йилда бор-йўғи 3,3 минг мегаватт қувватлар ишга тушган);

- 45 минг километр электр тармоқлари ва 13 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари янгилангани (бу ҳам аввалги йилларга нисбатан 3-4 баравар кўп);

- суюлтирилган газ ва кўмир ишлаб чиқариш ҳажмлари 1,5 бараварга ошгани таъкидланди.

Лекин бир ҳафта бўлган совуқда О.Раматов, М.Абдуллаев, Ф.Абдурахманов, Д.Исакулов, У.Мустафоев, Б.Норматов, Б.Эшмуродов, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари пастда ишламагани кўриниб қолди.

Улар қишга тайёргарликни барбод қилди, шунча қилаётган ислоҳотларимизни обрўсизлантирди
.

Ваҳоланки, уларнинг тизимида 115 мингдан зиёд ходимлардан иборат катта армияси бор. Улар ҳам ойлик олади”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда бугунги оғир вазиятда электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишлар, ўғирликлар давом этаётгани, бунга жойлардаги раҳбарлар бефарқ ва шерик бўлаётганига чидаб бўлмаслиги қайд этилди.

Декабрь ойи бошидан қарийб 3 мингта, сўнгги икки кунда эса 1,5 мингта бундай ҳолат аниқланди. Улар айниқса, Фарғона (617 та), Андижон (325 та), Самарқанд (252 та), Наманган (220 та), Сирдарё (218 та), Тошкент шаҳрида (269 та) кўп.

Мисол учун, электрдан 8 миллион киловатт ўғирланган, бу – куз-қиш мавсумида 41 минг ҳовли уйларнинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Шу билан бирга, 11,5 миллион куб метр ёки 19 минг хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг табиий газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди.

Ўтган ҳафта Наманганда 110 тонна, Қорақалпоғистонда 22 тонна аҳолига берилиши керак бўлган кўмир ноқонуний равишда сотиб юборилган.

Бу вилоятлар ҳокими, прокурори, ички ишлар идоралари нима билан банд?", - деб савол қўйди Президент.

Вилоят ҳокимлари қозонхона, газ ва кўмир тарқатиш шохобчалари, автопарк, электр тармоқларига бориб, ишларни кўзи билан кўрмагани, бу ишларни ташлаб қўйгани кескин танқид қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Куни-кеча Учтепани айланиб, пастдаги аҳвол бўйича хулосаларимни қилдим.

Ички кўчалар, уй-жойлар олди тозалигини ҳам сизларга Президент айтиши керак-ми?
” – давом этди Президент.

Ҳудудларга сўнгги йилларда 30 мингдан ортиқ штат берилиб, маҳаллаларда шароитларни яхшилаш учун бу йилнинг ўзида 12 триллион сўм берилгани кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимининг 6-7 нафар ўринбосари, 4 та сектор раҳбари, маҳалла раислари, бошқарув компаниялари шу оддий ишларни қила олмагани, хонадонларга кириб, аҳоли билан мулоқот қилмагани танқид қилинди.

Йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов, "Ўзбекнефтгаз" раиси М.Абдуллаев, "Иссиқлик электр станциялари" раиси Ф.Абдурахманов, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" раиси Д.Исакулов, "Ҳудудий электр тармоқлари" раиси У.Мустафоев, "Ўзтрансгаз" раиси Б.Норматов, "Ҳудудгазтаъминот" раиси Б.Эшмуродовга "ҳайфсан" берилди.

"
Агар улар одамларни аниқ режа ва таҳлил билан огоҳлантирганида, адолатли ҳақиқатни айтганида, одамларимиз тўғри тушуниб, норози бўлмас эди", деди Президент.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва ушбу раҳбарларга икки ой давомида фавқулодда режимда ишлашга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Вилоят ҳокимларига ўн кун муддатда ушбу объектларга бирма-бир бориб кўриб, шароит ва аҳолига хизмат сифатини яхшилаш, энергия сарфи ва йўқотишларни камайтириш бўйича таклиф бериш топширилди.

Бугундан бошлаб ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамма кучини сафарбар қилиб, шароит оғир маҳаллаларда одамларни рози қилиш билан шуғулланиши кераклиги таъкидланди.

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Миллия гвардия, Энергетика вазирлигига ноқонуний уланишлар, ўғирликлар бўйича назоратни кучайтириш топширилди.

Умуман, энергия ресурслари таъминотидаги бугунги вазият тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари учун катта сабоқ бўлиши лозим.
Энергия таъминоти “қўл бошқаруви” орқали эмас, тизим асосида ишлаши керак
”, - деди давлатимиз раҳбари.

Икки ой муддатда энергия таъминоти тизимини ўзгартириш, янги талабларга мослаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.

Аи-80 маркали бензин нархини тушириш учун 1 мартгача жорий этилган акциз солиғидан озод қилиш имтиёзи жойларда “ўйинга айланиб кетмаслиги” кераклиги қатъий кўрсатиб ўтилди.

Бош прокуратура ва Монополия қўмитасига вилоят ҳокимлари билан бирга:

- биржа савдоларида ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархининг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш чораларини доимий кўриб бориш;

- суюлтирилган газ ва кўмирни аҳолига ўз вақтида етказиб бериш устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят раҳбари электр таъминотидаги носозликлар бўйича ахборотларни тингламоқда. Зарурий ҳаракатлар ташкил этилмоқда.

Бироздан сўнг вилоят ҲЭТК биносида ходимлар ва ишга кириш истагида бўлган фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтади.

Вилоят ҳокими электр таъминоти тизимидаги носозликларни таъмирлашда алоҳида тезкор гуруҳларни шакллантиришни режалаштирган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

“Шу ишни қилайликми-йўқми?” деб ўйлаб ўтиришга вақтимиз йўқ. Андижон халқи қишдан яхши чиқиб олиши учун нима керак бўлса қиламиз! -Шуҳратбек Абдураҳмонов.

Айни дақиқаларда вилоят ҳокими Андижон ҲЭТК биносида ишга кириш истагида бўлган 70 нафарга яқин электромонтёрлар билан учрашув ўтказмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Асака туманидаги қурилиш ишларида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказмоқда.

Йиғилишга вилоят ҳокими ўринбосарлари, қурилиш соҳаси ташкилотларининг вилоят ҳамда Асака тумани мутасаддилари, маҳалла раислари, шунингдек, қурувчилар жалб этилган.

Вилоят раҳбари маълумотларга маҳалла раислари билан мулоқот қилган ҳолда аниқлик киритиб олмоқда. Мавжуд камчиликлар бўйича тегишли масъулларга юзланилмоқда.
Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Руслан Нуриддинов даст кўтариш машқида 177 кг, силтаб кўтаришда 220 кг ва умумий ҳисобда 397 кг билан мутлоқ чемпион бўлди.

Ғалаба муносабати билан Р.Нуриддиновни самимий муборакбод этамиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоятимиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ва ёмғир ёғиши, автомобиль йўлларида қалин туман тушиши йўлларда ҳаракат қатнашчилари учун ҳаракатланиш вақтида бир қанча масъулиятни оширади.

Шу сабаб, вилоятимизнинг барча ҳудудларида автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини тизимини такомиллаштириш юзасидан кенг қамровли ташкилий-амалий ишлар бажарилмоқда.

Ҳозирда Асака тумани ҳудудидан ўтган 4К-105 автомобиль йўлида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда ноқулайликларни бартараф этиш, тунги вақтларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл ётиқ чизиқлари чизиш ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ЯККА ЁЛҒИЗ НУРОНИЙЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Бугун Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев ва вилоят ҳокими ўринбосари А. Максумов бошчилигидаги фаоллар ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож якка-ёлғиз нуронийлар холидан хабар олдилар.

Хонадонларда бўлган шаҳар ҳокими меҳнат фахрийларини байрам билан табриклаб, уларга дори дармонлар, байрам совғаларини ҳамда озиқ-овқат махсулотларини бердилар.

Шунингдек, шаҳар ҳокими нуронийларнинг мавжуд мурожаатларини ҳам тинглади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok