Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.4K photos
4.32K videos
9 files
10.4K links
Download Telegram
“Андижон талаба-ёшлар Халқаро форуми” давом этмоқда

Куннинг иккинчи ярми форум иштирокчиларининг буюк аждодимиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур майдонида буюк аждодимизнинг пойига гул қўйиш маросими билан бошланди. Шундан сўнг талаба ёшлар вилоятимиздаги олий таълим муассасаларида бўлишди.
Форум иштирокчилари таълим муассасаларида ёшларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Тенгдошлари билан суҳбатлашиб ўзаро тажриба алмашдилар.

Шундан сўнг форум иштирокчилари кечки маданий дастурда иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Форум иштирокчилари миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан танишдилар

"Талаба-ёшлар Халқаро форуми" иштирокчилари Андижон шаҳрининг маркази бўлган Эски шаҳар ҳудудида миллий меъморчилигимиз анъаналари асосида бунёд этилган Регистон майдонида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркалари билан яқиндан танишдилар.
Миллий ҳунармандчилик борасида Республикамизнинг етакчи вилоятларидан бири ҳисобланган
Андижон азал-азалдан миллий ҳунармандчилик марказларидан бири бўлган. Ҳунармандчиликнинг темирга ишлов бериш, мисгарлик, пичоқчилик, кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги, сангтарошлик, миллий мусиқа асбобларини ясаш, касаначилик, дўппидўзлик, зардўзлик, матога ишлов бериш сингари кўплаб тармоқлари тараққий этган.
Меҳмонлар ҳунармандларимиз маҳоратига юқори баҳо бердилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Форум иштирокчилари Андижон вилояти ҳокими билан учрашди

“Андижон талаба-ёшлар Халқаро форуми” иштирокчилари вилоят "Ёшлар маркази" саройида Форумнинг очилиш маросимида иштирок этиб, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳманов билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

Мулоқотда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши масъул вакиллари, вилоятдаги барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари, форум иштирокчилари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.
Учрашув давомида талаба ёшлардан ташкил топган “Қувноқлар ва зукколар” жамоаси чиқишлари ва “Замонавий уйғунлик касб этган модалар кўргазмаси” ташкил этилди. Форум иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари, Андижон ҳақидаги таассуротлари, табриклар эшитилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байроғимизнинг 28 йиллиги муносабати билан вилоят марказида 63-метрлик байроқ ўрнатилган майдонда тантанали тадбир ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Ёшлар шарафланган кеча

Андижонда биринчи марта ўтказилаётган халқаро форумнинг иккинчи куни хотимасида иштирокчилар учун кечки маданий дастур ташкил этилди.
Тадбирни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очиб берди. Андижонликларни меҳмондўст эканлигини таъкидлаб, барча форум иштирокчилар ва мезбонларни талаба ёшлар шарафи учун ёзилган оқшом дастурхонига таклиф қилди.
Вилоят санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури, ёшларга олам-олам завқ улашди.
Маданий тадбир якунида форум иштирокчилари Андижон вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан тайёрланган махсус сертификатлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Андижондан ҳеч ким норизо бўлиб кетиши мумкин эмас, хуш кўрдик Ўзбекистон меросхўрлари!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube