Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
37.7K photos
4.29K videos
9 files
10.3K links
Download Telegram
Форум иштирокчилари Андижон "Ҳайвонот боғи"да

Форум иштирокчилари Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида беш гектар майдонда бунёд этилган водийда ягона ҳисобланадиган ҳайвонот боғини томоша қилдилар.
Ушбу ҳайвонот боғида уч йил мобайнида 12 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағлари ҳисобига катта ҳажмдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилган.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, мазкур хайвонот боғида саксонга яқин қафасга турли қитъалардан келтирилган Африка илонлари, тимсоҳлар, шерлар, гавая макакалари, эму товуси (Австралия), ўрдак ва оққушлар, шунингдек, ёпиқ павильонларга қушлар ҳамда сув ости жонзотлари олиб келиниб, парваришланмоқда. Ҳайвонот боғининг юқори қисмида эса келган меҳмонлар учун турли кўринишдаги атракционлар, салқин ичимликлар ва музқаймоқ кафеси, автодром, батут мажмуаси, дорбозлар майдони қурилган.
Тоза ҳаво, табиат, кайфият аъло, бизни кузатишда давом этинг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Сооронбай Жээнбековни туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақият тилади.

Қирғизистон Президенти мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси катта мамнуният билан қайд этилди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қирғизистон амалий ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Кордодромида “Корд авиамодел” спорти бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди

Улуғнор туманида “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти ташкилоти томонидан “Корд авиамодел” спорт мажмуаси тўлиқ таъмирланиб фойдаланишга топширилгани ҳақида аввал ҳабар берган эдик.

Айнан ушбу спорт мажмуасида “Корд авиамодел” спорти бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақалари ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Талаба-ёшлар форуми иштирокчилари учун кечки маданий дастур ташкил этилди

“Андижон талаба-ёшлар Халқаро форуми” иштирокчиларининг кейинги манзили Андижоннинг энг сўлим гўшаси Хонобод шаҳрида бўлди.

Форум иштирокчилари энг сўнгги замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган “Алауддин” болалар дам олиш оромгоҳига жойлашдилар. Шундан сўнг иштирокчилар учун кечки маданий дастур ташкил этилди.

Дастурни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов талабаларга аталган табрик сўзи билан очиб берди. Иштирокчилар учун ташкил этилган тадбир давомида гулхан атрофида қизиқали ўйинлар ва кўнгил очар маданий дастурлар ўтказилди.

Форумнинг биринчи иш куни мана шундек юқори кайфиятда якунланди.

Бизни кузатишда давом этинг.
Форум иштирокчилари учун махсус канал ташкил этилди. @and_press ҳаволаси орқали ўтинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бутун жаҳон талабалар куни" муносабати билан 17-19 ноябрь кунлари "Андижон талаба-ёшлар халқаро форуми" ўтказилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
“Қайга кетдинг Оролим?” шиори остида оммавий “Флешмоб” ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2018 йилнинг 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида Орол фожеаси оқибатларини бартараф этиш юзасидан халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштириш масалаларига алоҳида тўхталган эди. Шу мақсадда юртимиз аҳолиси ўртасида Орол фожеаси оқибатларини тарғиб қилиш мақсадида Андижон вилояти Маданият бошқармаси томонидан “Қайга кетдинг Оролим?” шиори остида оммавий “Флешмоб” ўтказилди.

Тадбирда олий таълим муассасалари талабалари, вилоят маданият бошқармаси тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ҳамда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Ўзбекистон кубоги мусобақаси ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, мамлакатимизда бу борада яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш натижадорлигини ошириш, барча худудларида, айниқса вилоятимизни чекка-чекка туман ва қишлоқ жойларда спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш белгилаб олинган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Бугун Андижондаги об-ҳаво маълумоти билан танишинг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Андижонликлар кубок эгаси бўлди

Самарқанд шаҳрида ўтган Бошқарув Раиси кубоги-2019 мусобақасида Андижон вилояти филиали Амалиёт бўлими жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Улар финалда Бухоро вилояти Жондор тумани филиали жамоасини 3:1 ҳисобида енгишди.

Ғолиб ва турли номинация бўйича совриндорларга диплом, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Германия билан илк бор қўшма ўқув дастури имзоланди

Андижон давлат тиббиёт институти ва Германиянинг Росток университети ўртасида магистратуранинг "Тиббий биотехнология" мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастури очиш тўғрисида меморандум имзоланди. Росток университети ва АДТИ ўртасида академик мобиллик, талабалар алмашинуви, масофавий маърузалар ўқиш борасидаги ишлар 2018- йил декабрь ойидан давом этиб келмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube