O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi rasmiy kanali/Oficjalny kanał ambasady Uzbekistanu w Polsce
3.69K subscribers
560 photos
142 videos
1 file
214 links
O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi faoliyatiga oid / Działalność Ambasady Uzbekistanu w Polsce
Теl.: + 48 22 894 62 30
Email: pl.consulate@mfa.uz (konsullik masalalari)

Bot: @Embuzpoland_bot
taplink.cc/uzbekistanembassypl
Download Telegram
🇺🇿📩 Польша сайёҳининг Ўзбекистон ҳақидаги қизиқарли мактуби ва видеоси 🇵🇱

Бугун Элчихонага Польшалик сайёҳ Себастьян Чернявскийдан (Sebastian Czerniawski) самимий мактуб ва у томонидан тайёрланган видеоролик келиб тушди. 🖋📽
Себастьян ўз мактубида Ўзбекистонга қилган саёҳати давомида амалга оширган ёрқин таассуротлари ва ҳайратлари билан бўлишган. У ўз сафарини мамлакатимизнинг гўзал манзиллари бўлмиш Амирсой, Бельдерсой, Чимён тоғлари ва тарихий Самарқанд шаҳрини зиёрат қилиш орқали янада мазмунли қилган.

Илова қилинган видеороликда мамлакатимизнинг табиати, маданияти ва меҳмондўст халқининг қувончли онлари ёрқин акс этган. 🌄🏛

Видео ҳаволасини қуйида томоша қилишингиз мумкин:
🎥 https://www.youtube.com/watch?v=NvL_MRxk7mw

Себастьян каби дўстларимиз Ўзбекистоннинг дунёдаги қадр-қимматини янада оширишда ўз ҳиссасини қўшмоқда. Биз бундан чексиз миннатдормиз! 🙌

📢 Қадрли ватандошлар ва дўстлар!
Ўзбекистоннинг бой маданияти, ноёб тарихий мероси ва ажойиб табиатини дунёга танитиш борасида сиздан таклифлар кутаяпмиз!

Элчихонамиз Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги нуфузини Польшада янада ошириш ва сайёҳлар учун ёқимли шарт-шароитлар яратиш бўйича янги ғоя ва фикр-мулоҳазаларни мамнуният билан қабул қилади.

Сиз Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ривожлантириш ёки уни Польшада янада кенг тарғиб қилиш учун қандай таклифларингизни тақдим эта олган бўлардингиз?
🎯 Таклифларингизни ёзиб қолдиринг: pl.consulate@mfa.uz
Сизнинг қимматли фикрларингиз Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ривожига ва унинг Польша бозоридаги нуфузини янада оширишга катта ҳисса қўшади. Келинг, юртимизнинг салоҳиятини биргаликда очайлик ва дунёга танитайлик! 🌍

#Uzbekistan #TourismDevelopment #PolandToUzbekistan #TravelIdeas
🇺🇿 Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси
Telegram | Facebook | Instagram | Uzbekistan.pl | Youtube