O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi rasmiy kanali/Oficjalny kanał ambasady Uzbekistanu w Polsce
3.79K subscribers
655 photos
157 videos
1 file
246 links
O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi faoliyatiga oid / Działalność Ambasady Uzbekistanu w Polsce
Теl.: + 48 22 894 62 30
Email: pl.consulate@mfa.uz (konsullik masalalari)

Bot: @Embuzpoland_bot
taplink.cc/uzbekistanembassypl
Download Telegram
Элчихонамиз томонидан Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан расмий қабул маросими ўтказилди.
Тантанали маросимда Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Владислав Бартошевский асосий меҳмон сифатида иштирок этди. Шунингдек, Польша Сейми (қуйи палата) раиси ўринбосари Кшиштоф Босак, маданият вазири ўринбосари Божена Желазовска ҳамда турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, жамоат арбоблари, тадбиркорлар, маданият, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ватандошлар қатнашди.
Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Владислав Бартошевский ўз нутқида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан сўнг икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва савдо айланмаси доимий ўсиб бораётганини таъкидлади. "Польшанинг илғор компаниялари Ўзбекистон бозорига кириш, айниқса, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни киритишга қизиқиш билдирмоқда. Ҳамкорликни ривожлантириш учун айниқса қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалик техникаси, тўқимачилик ва фармацевтика соҳаларида катта имкониятлар мавжуд. Варшава-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновларнинг очилиши ушбу ҳамкорликни янада тезлаштиришга, шунингдек, туризм алмашинуви ошишига ҳисса қўшмоқда", – деди Польша ТИВ раҳбари ўринбосари.
Қабул маросими давомида унинг иштирокчилари Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва анъаналари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Шунингдек, Ўзбекистон санъат усталари томонидан тақдим этилган концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди.
👍13🔥3👏2🎉1
Польшанинг Тиббий маҳсулотлари, тиббий жиҳозлар ва биоцид маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш идораси президенти Гжегож Чесак бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров билан ўтказилган учрашув якунида ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишилган йўналишлардаги ишларни амалга ошириш бўйича аниқ ҳаракатлар режасидан иборат бўлган йўл харитаси имзоланди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов билан бўлиб ўтган музокараларда томонлар икки томонлама ҳамкорлик ва тартибга солувчи органлар ўртасида маълумот алмашиш зарурлиги тўғрисида келишувга эришдилар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 19-25 сентябрь кунлари Ўзбекистонда “Ўзбек-польяк ҳамкорлик ҳафталиги” давом этмоқда.
👍94🔥3👌2
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
20-26 сентябрь кунлари Ўзбекистонда "Ўзбек-Поляк ҳамкорлик ҳафталиги" ўказилмоқда.


🇺🇿🇵🇱 Жорий йил 21 сентябрь куни Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ва Польша Маданият ва миллий мерос вазирлиги давлат котиби Божена Желазовска бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Амирсаид Агзамхўжаев ҳам иштирок этди.

👍 Учрашувда Ўзбекистон-Польша муносабатларининг ҳозирги ҳолати, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда алоқаларни янада ривожлантириш нуқтаи-назаридан муҳокама қилинди.

Шуниндек, Ўзбекистонда хотин-қизларни давлат бошқарувида фаолигини ошириш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва сўнги йилларда эришилган натижаларга тўхталиб ўтилди.

🤝 Мулоқот якунида томонлар муносабатларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдириб, кўшма тадбирлар ташкил этишга келишиб олинди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥2👏1
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
🇺🇿🇵🇱 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов Польша Белосток шаҳри мэри Тадеуш Трусколаски ҳамда Белосток Савдо-саноат палатаси президенти Витольд Карчевски бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Унда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Амирсаид Агзамхўжаев ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашилиниб, Белосток шаҳри саноати ҳамда "Biaform S.A.", "Tooles", "Kaja Alfred Olsyewski", "Lakpol", "Eltron", "Unibep S.A" поляк корхоналари фаолияти билан танишилди.

Шунингдек, учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Польша ўртасида ўзаро савдо-сотиқ алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистон маҳсулотларини Польша ва Европа Иттифоқи давлатларига етказиб бериш ҳамда транспорт-логистика соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди ҳамда келгусида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍153🔥1