Люблин воеводлиги ассамблеясининг (халқ депутатлари вилоят Кенгаши) раиси Мичислав Риба бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи бошланди.
Сафарнинг биринчи куни делегация аъзолари Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.
Музокаралар давомида қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари, фармацевтика ва туризм соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Элчихона кўмагида “Green Crops” компанияси директори Кшиштоф Ружицки, Краков аграр университети профессори Марчин Немец ва Цеханув амалий фанлар давлат академияси доктори Рафал Гурскининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилди.
Сафар давомида делегация аъзолари Тошкентда бўлиб ўтган “Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” номли халқаро форумида иштирок этишди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, “Agromir”, “Marakand Meva Sabzavot” ва “Agromir Impex Trade” компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳўл мева ва сабзавотларни Польшага экспорт қилиш ҳамда аграр соҳадаги олий таълим муассасалари талабалари учун Польшада ҳақ тўланадиган стажировкаларни ташкил қилиш бўйича грант жалб қилиш имконияти муҳокама қилинди.

19-26 сентябрь кунлари Ўзбекистон-Польша ҳамкорлик ҳафталиги ўтказилади
Ўзбекистон ва Польша ҳамкорлик ҳафталиги икки томонлама сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Ҳафталик давомида Тошкентда Ўзбекистон-Польша аёллари форуми, Хоразм вилоятида Ўзбекистон ва Польша қўшма бизнес-форуми, Тошкент ва Урганч шаҳарларида Анна Герман куйлари "Севги акс-садоси" номли концерт, Ўзбек-поляк тарихчилари комиссияси йиғилиши ҳамда бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Элчихона кўмагида Ўзбекистонга ташриф буюрган Люблин воеводлиги ассамблеясининг ассамблеяси раиси Мичислав Риба бошчилигидаги делегация 2024 йил 10-11 сентябрь кунлари Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари раҳбариятлари билан учрашувлар ўтказишди.
Бундан ташқари, делегация аъзолари Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида жойлашган қатор саноат корхоналарига ташриф буюриб, ушбу компаниялар билан ўзаро сармоявий ва савдо алоқаларини ўрнатиш имкониятларини кўриб чиқишди.

Элчихона томонидан Польша қишлоқ хўжалиги ва қишлоқни ривожлантириш вазирлиги Халқаро ҳамкорлик департаменти директори ўринбосари Магдалена Желязна билан учрашув ўтказилди.
Мулоқот давомида агросаноат соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, Ўзбекистон ва Польша ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Аввал эришилган келишувлар ижроси ҳолати, жумладан Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг 1-йиғилишига тайёргарлик кўриш ҳамда икки мамлакат ветеринария идоралари ўртасидаги видеомулоқотни ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.