#ChessOlimpiad2024
Венгрия пойтахти Будапештда ўтказилган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси дунё ёшларининг интеллектуал салоҳияти қайси мамлакатда қай даражадалигини кўрсатиш билан бирга Ўзбекистоннинг “олтин авлоди” ҳамон жаҳон шахматида етакчи ўринларда бораётганини яна бир карра кўрсатди.
Бу галги шахмат олимпиадасида ўтган 11 та турнинг 9 тасида ғалаба, 1 тасида дуранг ва 1 тасида имкониятни бой берган тарзда бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон эркаклар жамоаси ҳамда ўз тарихида илк бор 170 га яқин давлат орасида кучли 12 таликдан жой олган шахматчи қизларимиз Афрўза Ҳамдамова, Нилуфар Ёқуббоева, Умида Омонова, Маржона Маликова, Нодира Нодиржонова том маънода Ўзбекистон ёшларининг руҳий қувватини намойиш этди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида муносиб натижаларга эришган шахматчиларимизни тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дилдора Раҳимова, спорт федерацияларининг раҳбарлари, мураббий ва мутахассислар, шахматчиларнинг яқинлари, ёш спортчилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов йиғилганларга давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон Ёшлар агентилиги бош директори, мамлакат шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев, 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бронза медали соҳиби Нодирбек Абдусатторов, маҳоратли шахматчимиз Шамсиддин Воҳидовнинг отаси Пўлат Товашов ва бошқалар мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, кенг имкониятлар натижаларда ўз аксини топаётганини таъкидлади.
Берилаётган эътибор ва рағбат икки йилдан сўнг мамлакатимизда ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида янада юксак ғалабаларга сазовор бўлишида руҳий қувват бағишлашини билдирди.
Айтиш лозим, Будапештда кечган шиддатли беллашувларнинг сўнгги 11-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Франция терма вакилларини тор-мор этиб, 17 очко билан бронза медалига эга чиқди. Бу йўлдаги курашда жаҳон чемпионатларининг ғолиб ва совриндорларини, чемпионлик тожига даъвогарларни жамлаган Хитой, Сербия, Германия, Словакия, Арманистон, Озарбайжон, Туркия, Испания, Эрон, Норвегия каби мамлакат терма жамоаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Айни шу кўрсаткич ҳам “Ўзбек вундеркиндлари”нинг 45-Бутунжаҳон олимпиадасидаги энг муҳим ютуғи бўлди, дейиш мумкин.
Олимпиаданинг 4-5 соатдан ортиқ вақт оралиғидаги муросасиз жангларида Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов, Жавоҳир Синдоровнинг имконсиз вазиятдан имкон топган, ғалабага тенг дурангга эришган вазиятлари халқаро шарҳловчилар, экспертлар томонидан эътироф этилди.
Албатта, Венгрияда ўтган 45-шахмат олимпиадаси, унинг ҳар бир мусобақаси, ўйналган партиялар тўғрисида ҳали кўп фикрлар, мушоҳадалар билдирилади.
Бу ҳақда кутиб олиш маросимида қатнашган шахмат мутахассислари, ишқибозлар бот-бот сўз юритди. Хусусан, ҳар бир шахматчимизнинг ўтказган партиялари юртимиз шахмат клубларида, мактабларида, алоҳида гуруҳларда муҳокама этишга арзирли эканлигини таъкидлади.
Куй-қўшиқларга, чиройли тилакларга уланиб кетган маросимда 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бронза медалига эга чиққан шахматчиларимизнинг ҳар бирига “BYD Chazor” автомобиллари “Президент совғаси” сифатида тақдим этилгани эълон қилинди.
Ғолиблик сурури, берилган совғалар шодлиги энди шахматчиларимизнинг яшаш манзилларида, маҳаллаларида, хонадонларида давом этади.
ФОТОРЕПОРТАЖ

Uza.uz
Шахмат олимпиадаси совриндорларига “Президент совғаси“ тақдим этилди
Венгрия пойтахти Будапештда ўтказилган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси дунё ёшларининг интеллектуал салоҳияти қайси мам
👏7🎉4
Forwarded from Sport vazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Торжественная церемония встречи членов сборной Узбекистана по шахматам
Web-Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

👏4❤🔥1
Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal

Fakt 24 | Butunjahon shaxmat olimpiadasi sovrindorlariga elektromobillar sovg‘a qilindi
#24sep #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

👏1
Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Xalqaro musobaqada munosib ishtirok etgan grosmeysterlarimiz tantanali kutib olindi
#24sep #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#24sep #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
👏2
Forwarded from Central Chess Club
__
☎️Наши контакты :
+998-94-401-08-89 +998-71-241-14-88
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏4
#Bankok2024
📣 2024 yilning 1-11 dekabr kunlari Taylandning Bangkok shahrida 7,9,11,13,15,17 yoshgacha bo‘lgan maktab o’quvchilari o‘rtasida Osiyo chempionati o‘tkazilishi rejalashtirilgan.
❗️ 2024 yilgi O'zbekiston chempionatining (standart, 8-16 yoshgacha bo’lgan o’smirlar) standart bo'yicha bronza medal sohiblari ushbu Osiyo chempionatlarining asosiy o'yinchilari sifatida aniqlandi.
Asosiy o'yinchilar turnir davomida bepul turar joy va ovqatlanish huquqiga ega bo'ladi. Qo'shimcha o'yinchilar turar joy va ovqatni o'zlari to'laydi.
‼️ Qo‘shimcha ishtirokchilar sifatida standart, rapid va blits-2024 bo‘yicha 8-18 yoshgacha bo’lgan o’smirlar o‘rtasida O‘zbekiston chempionatida birinchi o‘nta o‘rinni egallagan shaxmatchilar ishtirok etishlari mumkin.
📝 Roʻyxatdan oʻtish uchun 21-oktyabrgacha ariza va pasport (qizil) yuborish, 1-noyabrgacha tashkilotchilarga toʻlov va turar joy uchun oldindan toʻlovni toʻlash kerak.
👉NIZOM
Asosiy o'yinchilar turnir davomida bepul turar joy va ovqatlanish huquqiga ega bo'ladi. Qo'shimcha o'yinchilar turar joy va ovqatni o'zlari to'laydi.
👉NIZOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
Ёшлар ўртасида шахмат янада ривожлантирилади
Мактабларда ёшларни ақлий ривожлантиришда муҳим ўрин тутадиган шахматни оммалаштириш учун алоҳида қарор лойиҳаси ишлаб чиқиладиган бўлди.
Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/108741
Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/108741
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram

👏10
Ҳусан Турдалиев: “Шахматдаги ютуқларимиз халқимиз тафаккурининг дунёдаги тантанасидир”
Мамлакатимизда маҳоратли шахматчиларни камолга етказиш, уларнинг нуфузли мусобақаларда, турнирларда, Халқаро шахмат федерацияси тизимидаги дунё аҳамиятига эга чемпионат ва олимпиадаларда муносиб натижаларга эришишини таъминлашда Ўзбекистон шахмат федерациясида кенг кўламли ислоҳотлар, саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Бунинг натижасида Ўзбекистон қисқа фурсатда жаҳон шахматининг етакчи мамлакатларидан бирига айланди. Ватанимиз шахматининг “олтин авлоди” етишиб чиқди.
Бугун ғурур билан таъкидлаш лозим, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов, Ҳумоюн Бекмуродов, Нодира Нодиржонова, Умида Омонова, Афрўза Ҳамдамова сингари ўнлаб ёшларимиз билан дунёнинг манаман деган гроссмейстерлари ҳам ҳадиксираб беллашади, улар билан шахмат тахтасидаги курашда минг ўйлаб дона суради.
Халқаро шахмат федерациясининг рейтингларида муносиб ўринларда қайд этилган, йил мобайнида жаҳоннинг етакчи давлатларидаги нуфузли турнирларга таклиф этилаётган, турли номинацияларда кучлилар қаторида эътироф этилаётган ҳар бир шахматчимизни, қўлга киритилаётган ғалабаларни халқимизнинг бебаҳо маънавий ва илмий салоҳиятининг тантанаси, янги Ўзбекистоннинг янгича тафаккурга эга ёрқин келажаги етишиб келаётганидан далолат, дейиш мумкин.
Хўш, ўзбек шахматининг бундай мавқега эришишида қайси омиллар муҳим роль ўйнади? Унинг таг заминида қандай сир-синоат бор? 45-шахмат олимпиадасида эркаклар терма жамоамизнинг бронза медали олтинга айланишига нималар тўсқинлик қилди? Дунёнинг энг кучли терма жамоаси Ҳиндистон билан эришилган дуранг ғалабага тенгмиди?
Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Марказий Осиё бўйича FIDE 3,4 зонаси президенти, Олий тоифадаги халқаро ҳакам (International Arbiter А category), FIDE лектори, Ҳакамлар ҳайъати раиси Ҳусан Турдалиев билан суҳбатимиз ушбу мавзулар юзасидан бўлди. Шунингдек, яқинда Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтган шахмат олимпиадасининг якунлари, яна икки йилдан кейин мамлакатимиз мезбонлигида ташкил этиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига кўрилаётган тайёргарлик ишлари хусусида кечди.
Қолаверса, мулоқот давомида шахматчиларимизнинг давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиши, 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ўз тахтасида совриндорликка эришган Нодира Нодиржоновани тақдирлаш масаласи, Ўзбекистонда камолга етиб, ҳозирда хориж мамлакатлари шарафини ҳимоя қилаётган шахматчиларнинг мамлакатимиз терма жамоасидан жой олиш имкониятлари, юртимизда қанча киши шахмат билан шуғулланаётгани, ўтказиладиган нуфузли мусобақалар, шахматнинг таълим дастурларига киритилиш ҳолати тўғрисида қизиқарли фикрлар билдирилди.
Суҳбат билан ЎзАнинг You Tube саҳифаси орқали танишишингиз мумкин

YouTube
Husan Turdaliyev: “Shaxmatdagi yutuqlarimiz xalqimiz tafakkurining dunyodagi tantanasidir”
👏30⚡3🏆3🎉1🤣1
Forwarded from Gazeta.uz - Новости Узбекистана
Новым председателем Федерации шахмат Узбекистана стал премьер-министр Абдулла Арипов. Предыдущий руководитель Алишер Саъдуллаев избран первым заместителем главы федерации.
https://www.gazeta.uz/ru/2024/10/04/chess-federation/
Telegram | Instagram | YouTube

🔥12