#наманган
Бугун Наманган шаҳар прокурори масъулиятида бўлган Наманган шаҳар 2-сектор ҳудудида яшовчи уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг шахмат турини янада ривожлантириш орқали ёшларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишларини таъминлаш ва улар орасида жиноятчиликни келиб чиқишини олдини олиш мақсадида Наманган шаҳрининг 2-сектор ҳудудидаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар биридан 2 нафардан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган жами 30 нафар уюшмаган ёшлар вакиллари иштирокида шахмат мусобақалари ўтказилди.
Кескин ва баҳс ва мунозараларга бой ўтган мусобақаларда Наманган шаҳридаги "Оби-ҳаёт" МФЙ фуқароси Қодиржанов Жавоҳир биринчи, Байналминал МФЙ фуқароси Шарипов Муроджон иккинчи, "Даштбоғ" МФЙ фуқароси Абдумаликов Абдували 3 ўринни қўлга киритдилар.
Мусобақа ғолибларига Наманган шаҳар прокурорининг кўчма кубоги, 1, 2 , 3 даражали дипломлари, медаллар ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.