Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари ўз соҳасида илғор, ташаббускор ёшлар билан мулоқот қилди, уларнинг таклиф ва ғояларини тинглади.

Президент фармони билан илм-фан, технология, маданият, санъат, спорт, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ўғил-қизларимиз мукофотланган эди.

Бугунги тадбирда давлатимиз раҳбари ушбу мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Facebook|Instagram|X
Тадбир якунида давлатимиз раҳбари яна бир бор ёшларга мурожаат қилди:

Ёшликда олинган билим – тошга ўйилган нақш, келажак учун пойдевор дегани. Пойдевор қанча мустаҳкам бўлса, ҳаётингиз, бахтингиз биноси шунчалик муҳташам бўлади.

Ёшликдаги ҳаракат келажакдаги ютуқ дегани. Ёшликда орттирилган дўст бир умрлик ҳамкор, таянч ва суянч дегани.

Ҳеч қачон унутманг, фарзандлари билимли, соғлом, мард ва жасур, доимо олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг келажаги албатта ёруғ бўлади.

Мен бутун Ўзбекистон ёшлари ана шундай фазилатлар эгаси бўлишини тилайман!

Ишончим комил, биз кўп миллатли бутун халқимиз билан, сиз, азиз фарзандларим билан улуғ мақсадларимизга, албатта, етамиз! Янги Ўзбекистонни барчамиз биргаликда, албатта, барпо этамиз!”
.


Facebook|Instagram|X
Forwarded from BIR JINOYAT IZIDAN
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"BIR JINOYAT IZIDAN" │ AMMA VA JIYANNING MUDHISH QOTILLIK JINOYATI HAQIDA

🔍 Ushbu sonda amma va jiyan — bir begunoh insonning plastik kartasidagi pullarni bosqinchilik yo‘li bilan qo'lga kiritib, uni qasddan o'ldirishgan.



📌 Faqat “O‘zbekiston 1” va YouTube kanalimizda!

YOUTUBETELEGRAMINSTAGRAM
Фуқаро О.Н.нинг ИИВ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлимига қилган мурожаатига асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.А. ва А.С.лар олдиндан тил бириктириб, мурожаатчига Тошкент вилояти Бўка туманида жойлашган “О.Р.” МЧЖга тегишли 4 гектар нотурар ер майдонини 300 000 АҚШ долларига сотиши, шунингдек, яна 120 000 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ушбу объект турини турарга ўтказиб, келгусида намунавий типдаги уй-жой қуриш учун рухсатнома олиб бериш ва қурилишни бошлаш учун барча ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ваъда қилиб, олдиндан 90 000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов Балиқчи туманида жойлашган деҳқон бозорига бориб, тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда фуқаролар учун қулай савдо муҳитини шакллантириш масалаларини ўрганди.

Ўрганиш доирасида туман ҳокимлиги, солиқ, адлия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, бозордаги ҳолатни тўлиқ ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек фаолиятни қонуний асосда йўлга қўйиш вазифалари юклатилди.

Белгиланган чора-тадбирлар бозор фаолиятини янада ҳуқуқий ва ташкилотчилик жиҳатдан такомиллаштириш, соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳамда аҳолига муносиб савдо ва хизмат кўрсатиш шароитини таъминлашга қаратилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Прокуратура органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаронинг кўчмас мол-мулки унга тайинланган васий томонидан талон-торож қилинганлиги ҳолати фош этилди.

Хусусан, руҳий жиҳатдан носоғлом бўлган С.Ш.га унинг опаси Т.Ш. васий этиб тайинланган бўлса-да, бошқа улушдорларнинг вафот этганлигидан фойдаланиб, ожиз аҳволдаги синглисининг руҳий ҳолатидан ғараз мақсадларда фойдаланиб, улушли мулк бўлган яшаш хонадонини сотиб юбориш жиноий режасини тузган.

Жиноий режага асосан, васий этиб тайинланган Т.Ш. синглиси номидан васийлик ва ҳомийлик органи вакилларининг иштирокисиз ўзига улушли мулкни сотиш учун розилик бериш ҳақида тегишли ишончнома расмийлаштириб олишга эришиб, васийликка олинган С.Ш.нинг улуши бўлган турар жойни фуқаро О.С.га 35 минг АҚШ долларига сотиб юборган ва ушбу пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ишдан асоссиз бўшатилган ходимларни ишга тиклаш ҳамда тўланмай қолинган иш ҳақларини ундириш юзасидан чиқарилган суд қарорлари ижросини таъминлаш чоралари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда ҳудудий бўлимлар иш юритувида фуқароларга иш ҳақлари ундириш билан боғлиқ 210 та жами 3,1 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 2,5 млрд. сўмлик 169 та ижро ҳужжати тамомланган.

Шунингдек, ишга тиклаш билан боғлиқ 30 та ижро ҳужжатларидан 15 таси амалда тамомланиб, ходимлар ўз ишига қайта тикланган.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг қарорига асосан, қарздор "S.U." МЧЖдан жамиятнинг 6 нафар ишчи ходимлари фойдасига жами 50,6 млн. сўм иш ҳақлари тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжатларининг ижроси амалда таъминланган.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига ташриф буюриб, ёшларнинг турли соҳалардаги лойиҳалари, кашфиёт ва ютуқлари билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Международный конгресс-центр и ознакомился с проектами, изобретениями и достижениями молодежи в различных сферах.

#Mirziyoyev #tanishuv #yoshlar #innovatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади ва ёшлар билан мулоқот қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев выступил на встрече по случаю 30 июня - Дня молодежи и провел диалог с молодежью.

#Mirziyoyev #uchtashuv #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X