Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилоятида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар давом этмоқда.
Хусусан, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Урганч шаҳар ва Урганч туман штабларининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш, ресурсларни иқтисод қилиш борасидаги ишларни янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, Урганч шаҳридаги йирик истеъмолчи ҳисобланган “COCA COLA ichimligi O'zbekiston LTD” қўшма корхонасида ўрнатилаётган 1 МВт қуёш панели ҳамда Урганч туманидаги 27-сонли оилавий поликлиникасида ер қаридан олинган иссиқ сув орқали иситиш тизими ва ўрнатилган 25 кВт қуёш панелларини кўздан кечириб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан йирик корхоналар, трансформатор пунктлари, подстанциялар, юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий Кенгаш йиғилишида берган топшириқлари ижроси, коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”нинг ижроси юзасидан Гулистон тиббиёт кластерида коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллар ҳамда рақамлаштириш жараёнлари ўрганилди.
Ўрганишда, Гулистон тиббиёт кластеридаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида “t-ish.mehnat.uz” миллий вакансиялар базасига жойлаштирилиши аҳволи, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, шу жумладан, иш ставкаларини сунъий равишда бўлишдаги коррупциявий омиллар бартараф этилганлиги, беморларга койкаларни ажратишда шаффофлик таъминланганлиги, тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари рақамлаштирилганлиги, яъни ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED) йўлга қўйилганлиги борасида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилиб, бу борадаги ишларни ташкиллаштиришда сусткашликка йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилди ва соҳадаги фаолиятни жадаллаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, муассасада беморларга пуллик хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш, дори-дармон ва тиббий буюм воситаларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, масъулларга тавсия ва топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Ўрганишлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бош мухандиси Ш.Қодиров ва бошқа масъуллар томонидан Тошкент вагон депосида темир йўл соҳасини трансформация қилиш ва вагонларни таъмирлаш борасида амалга оширилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.
Маълумот ўрнида, Президентнинг 31.12.2024 йилдаги “Темир йўл соҳасида транспормация жараёнларини жадаллаштириш тўғрисида”ги Фармойишига кўра, Тошкент вагон депоси “Темирйўлкарго” АЖ таркибига ўтказилиши белгиланган.
Тадбирда, юк вагон хўжалигини сақлаш ва ривожлантириш, вагонларни таъмирлаш режаларини самарали бажариш, тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, соҳани босқичма-босқич ислоҳ қилиш ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.