Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов томонидан “Соғлиқни сақлаш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш ҳамда келгусидаги вазифалар” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят ИИБ бошлиғи А.Тасбаев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Н.Сафоев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Ходжаев ҳамда вилоят барча туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари ва масъул ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда иштирокчиларга мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти, коррупцион жиноятлар таҳлили, унга қарши курашишда назорат тизимининг аҳамияти хусусида атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш, коррупциявий жиноятларни ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, соғлиқни сақлаш тизимида қонунийликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соҳа фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, вилоят прокуратураси ва соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртаси коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан Жиззах вилоятида экология ҳамда ижтимоий соҳада қонунлар ижроси устидан назорат аҳволини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, Жиззах шаҳар касбий кўникма маркази биносида фуқароларни касбга ўқитиш фаолияти ҳамда вилоят прокуратураси ташаббуси билан янгидан ишга туширилган “Jizzax mehnat monitoring tizimi.uz” электрон платформаси презентацияси билан танишиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва тафсиялар берилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан Хонобод шаҳар, Жалақудуқ, Қўрғонтепа ва Хўжаобод туманларида фаолият юритиб келаётган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Хўжаобод туманида жойлашган "ZAMON SILVER" МЧЖ биносида учрашув ўтказилди.

Учрашувда 100 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, 73 нафарининг фаолиятида юзага келган масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

Учрашув давомида, 21 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ўз ечимини топган бўлса, қолган 52 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис, масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар хусусан, тергов сифатини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Жумладан, Сайхунобод тумани прокуратураси ва туман бўйича ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман прокуратураси ва ИИБ раҳбарияти, терговчилари ҳамда соҳага масъул ходимлари иштирокида ҳудудда содир этилиб, фош этилмаган жиноятлар танқидий муҳокама қилиниб, жиноятларни иссиқ изидан фош этиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини самарали ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти Сирдарё вилоятида ўрганилмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ томонидан Сайхунобод туманида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" соҳасида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилиб, муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, туманнинг криминоген вазияти оғир "Гулбулоқ" маҳалласида “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “йўл харита”ларида белгиланган тадбирларнинг ўз муддатларида бажарилиши бирма-бир кўриб чиқилиб, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказилишини жадаллаштириш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни қисқа фурсатларда ҳал қилиниши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook