Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 12 июнь куни 322 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 489 та ҳолатда 2,1 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 3 таси алмаштирилди ва 215 таси таъмирланди, 735 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 4 841 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 3 589 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 5 та янги трансформатор ўрнатилди, 188 км. тармоқ, 205 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 14 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 6 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 8 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов томонидан “Соғлиқни сақлаш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш ҳамда келгусидаги вазифалар” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят ИИБ бошлиғи А.Тасбаев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Н.Сафоев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Ходжаев ҳамда вилоят барча туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари ва масъул ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда иштирокчиларга мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти, коррупцион жиноятлар таҳлили, унга қарши курашишда назорат тизимининг аҳамияти хусусида атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш, коррупциявий жиноятларни ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, соғлиқни сақлаш тизимида қонунийликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соҳа фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, вилоят прокуратураси ва соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртаси коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан Жиззах вилоятида экология ҳамда ижтимоий соҳада қонунлар ижроси устидан назорат аҳволини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, Жиззах шаҳар касбий кўникма маркази биносида фуқароларни касбга ўқитиш фаолияти ҳамда вилоят прокуратураси ташаббуси билан янгидан ишга туширилган “Jizzax mehnat monitoring tizimi.uz” электрон платформаси презентацияси билан танишиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва тафсиялар берилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан Хонобод шаҳар, Жалақудуқ, Қўрғонтепа ва Хўжаобод туманларида фаолият юритиб келаётган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Хўжаобод туманида жойлашган "ZAMON SILVER" МЧЖ биносида учрашув ўтказилди.

Учрашувда 100 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, 73 нафарининг фаолиятида юзага келган масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

Учрашув давомида, 21 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ўз ечимини топган бўлса, қолган 52 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис, масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook